Дунё мусулмонлари ҳайитламоқда, Ўзбекистонда эса арафа
25 июнь куни мусулмонлар яшайдиган аксар мамлакатларда “Ийдул-Фитр” нишонланаяпти. Ўзбекистонда эса Рамазон ҳайити қўшни Тожикистон ва Туркманистонда бўлгани каби 26 июнь куни нишонланиши кутилмоқда. Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожиротида юрган минглаб ўзбекистонликлар эса Ҳайит намозини бугун адо этдилар.
Бугун мусулмонлар яшаётган кўп ўлкаларда мўминлар Ҳайит намозига йиғилди.
Бир қанча давлатлардаги муфтиятлар Рамазон ойи 24 июнда тугаши, 25 июль куни эса Ҳайит намози ўқилиши ҳақида фатво чиқарган.
Хусусан, Марказий Осиёнинг Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларида “Ийдул-Фитр” бугун нишонланмоқда.
Ўзбекистонда эса Рамазон ҳайити қўшни Тожикистон ва Туркманистонда бўлгани каби 26 июнь куни нишонланади.
Бу борада президент Мирзиёев сешанба куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", — дейилади президент қарорида.
Ўзбекистонда “Ийдул-Фитр” душанбага белгиланганига қарамай, Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожиротида юрган минглаб ўзбекистонликлар Ҳайит намозини бугун адо этдилар.
Ҳайитда метро тонгги 4дан ишлайди
Тошкентда 26 июн Рамазон ҳайитининг илк куни шаҳарда автобус ва метро тонг саҳар 4дан йўловчиларга хизмат қилади.
Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти маълум қилди.
Ҳайит кунлари жамаот транспорти белгиланган вақтдан эрта иш бошлаши Тошкентда биринчи марта бўляпти.
Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилиши таъкидланган.
https://www.ozodlik.org/a/28577776.html
Комментарии 230