Оқтўбада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари махсус учоқда олиб келинди
Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ҳалокатида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва шу ҳалокатда жароҳатланган 38 одам 24 июн куни махсус учоқда Ўзбекистонга олиб келинди. Ўзбекистон ҳукумати ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳамдардлик ҳам билдирди. Ўзбекистон ҳукумати ҳорижда фалокатга учраган ватандошларига илк бор эътибор қаратмоқда.
22 июн куни Самара-Чимкент йўлида икки қаватли "Мерседес-Бенц" автобуси ағдарилиши оқибатида 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 18 одам жароҳатланди.
Автобусдаги ўзбекистонликлар Россияда ишлайдиган муҳожирлар бўлган.
Ўзбекистон ҳукумати топшириғига биноан ҳалокат жойига етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирганлар.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг рўйхатини ҳам эълон қилди.
Ўзбекистон элчихонаси сайтида эълон қилинган рўйхатда ҳалок бўлганларнинг икки нафари Андижон, уч нафари Фарғона, икки нафари Наманган ва бир нафари Жиззах ва яна бир нафари Сурхондарё вилоятидан экани маълум қилинган.
Элчихона мулозимининг Озодликка айтишича, шу 9 кишининг жасади ва 38 нафар жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга етиб борган.
Ўзбекистон ҳукумати ҳорижда фалокатга учраган ватандошларига илк бор алоҳида эътибор қаратмоқда ва уларнинг яқинларига таъзия билдириши ҳам биринчи марта кузатилмоқда.
Ислом Каримов даврида юрт ташқарисидаги ўзбекистонликлар муаммоларига нафақат эътиборсиз бўлинган, балки Каримов уларни "дангасалар" деб ҳам атаганди.
https://www.ozodlik.org/a/28576628.html
"Ислом Каримов даврида юрт ташқарисидаги ўзбекистонликлар муаммоларига нафақат эътиборсиз бўлинган, балки Каримов уларни "дангасалар" деб ҳам атаганди."
У итэмган алкаш маст холатда этганиди бу гапни. Эсимда, 2013 йил Жиззахга борганида этуди. Мастлик - ростлик. 91 йилиям Тоййиба Тўлаганова, Жахонгир Маматов ва Эркин Вохидовларни ёнида "ўзбек деган халқнинг онасини..." деб сўккан экан, оғзинга эшшак с**кур
Бечора оиласига кийин жабир булди агар уз юртимизда ишсизлик булмаганда бундай кургиликлар булмасмиди. Хозирги мухтарам юр бошимиз шу ишсизликни чорасини топса зур иш булар эди хаммани жонига тегди чет элларда сарсон саргордон булиш
Тогри айтдиз у пайтларда копрок афгонистондан солдатларди улиги келарди. Хозирчи ёшлар аёллардиям улиги келябди. Узимизда нормальный ойлик берадигон иш болса хеч ким четга чикиб ишламеди ажали етган одам уз юртида улади
Комментарии 96
У итэмган алкаш маст холатда этганиди бу гапни. Эсимда, 2013 йил Жиззахга борганида этуди. Мастлик - ростлик. 91 йилиям Тоййиба Тўлаганова, Жахонгир Маматов ва Эркин Вохидовларни ёнида "ўзбек деган халқнинг онасини..." деб сўккан экан, оғзинга эшшак с**кур
натлардан жойларини ато
килсин. Яралиш ва кайтиш АЛЛОХ,гадир.
Узбекистон хукуматига тасано .
Узбекистон янада ривожланади .