Ўзбекистондаги тижорат банклари устав капиталидаги давлат улуши ярим миллиард АҚШ долларига ошириладиган бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнда имзолаган "Тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва капитали даражасини оширига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3066-қарорида 500 миллион доллар қийматидаги бу маблағ Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт банкидан олиниши айтилган.
Тижорат банклари бу маблағдан вилоятларда тадбиркорлик субъектларини қўллаш учун 2017—2018 йилларга режаланган аниқ ижтимоий-иқтисодий дастурлар учун фойдаланиши керак.
Тадбиркорларни қўллаётган тижорат банклари ликвидлик бўйича кескин дефицитга учраган пайтларда уларга 3 ойлик кредит ажратиш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси Ўзбекистон Марказий банкига топширилди.
Бундан ташқари, Марказий банк зиммасига тижорат банкларини оталиққа олиш вазифаси ҳам юкланди.
https://www.ozodlik.org/a/28561453.html
Комментарии 17