Москва шаҳрида 29 май куни юз берган довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 70га яқин одам жароҳатланди.
Москва шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти табиий офат туфайли жабрланган 70 киши орасида болалар ҳам борлиги ҳақида маълумот тарқатди.
Москва мэри Сергей Собянин бу сўнгги 20 йилда Россия пойтахтида юз берган энг қаттиқ довул бўлганини билдирар экан:
“Бу мисли кўрилмаган бир фожеа бўлди. Бу воқеа кундуз куни, айни тиғиз бир пайтда юз бергани учун ҳам қурбонлар сони кўп бўлди”, деб айтди.
Унга кўра, Москва ҳукумати бугун ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳал қилади.
Москва нашрларига кўра, ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рублдан кўмак кўрсатишни режаламоқда.
Энергетика вазирлиги 29 май куни кундузги соат 4лар атрофида бошланган довул оқибатида Москвада 7,5 мингга яқин одам электр таъминотисиз қолганини билдирди.
Москва мэри Сергей Собянинга кўра. тезлиги соатига 110 километрни, секундига 28 метрни ташкил қилган довул 3500 дарахтни томири билан қўпориб ташлаган. Натижада ўнлаб автомобилга шикаст етган. Суғурта ширкатлари зиённи тўлаб бериш бўйича мурожаатлар оқими тўхтамаётганини хабар қилмоқдалар.
Табиий офат жамоат транспорти, хусусан, автобус, троллейбус, трамвай ва ҳатто бир жойда метро ҳаракатида узилишларга олиб келди.
Коммунал хизмат ходимлари табиий офат оқибатларини бартараф қилишга уринмоқдалар.
Россия пойтахти сўнгги 20 йил ичида бу каби табиий офат билан қаршилашмаган эди. 1998 йилги бўрон оқибатида Москвада, турли маълумотларга кўра, 8 кишидан 11 кишигача нобуд бўлган.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги довул хавфи 31 майгача сақланиб қолинаётгани тўғрисида москваликларга SMS огоҳлантирув жўнатмоқда.
https://www.ozodlik.org/a/28517681.html
Kofirmi musulmonmi xamma inson, yana u yerda qancha özbeklar,yaqinlarimiz yurwbdi, brovga ölim tilamaylik, örmonga öt ketsa xölu quruq barobar yonadi, moskvadagi musulmonlarni aylanb ötmaydiku, tinch bölsin xamma joy, xudoyim asrasin.
Комментарии 65