Ўзбекистон ва Беларус прокуратуралари ҳамкорлик келишуви имзолади
Ўзбекистон ва Беларус республикалари бош прокуратуралари 23 май куни Тошкентда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолади¸ деб хабар берди Беларус прокуратураси матбуот хизмати.
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайти бу хабар эълон қилинган кунда ишламади.
Беларус томони хабарига кўра¸ келишув икки давлат бош прокурорлари Ихтиëр Абдуллаев ва Александр Конюк учрашувидан сўнг имзоланган.
Айтилишича¸ Тошкент келишуви¸ икки давлат прокуратура тизимлари ўртасида террорчилик¸ коррупция¸ қурол ва наркотиклар контрабандаси¸ ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик¸ хусусан¸ ахборот алмашишни кучайтиришни кўзда тутади.
https://www.ozodlik.org/a/28504451.html
Комментарии 35