Бу ҳақда Озодликка тадбир ташаббусчиларидан бири, 39 яшар тошкентлик электрик Евгений Хашаев маълум қилди.
Унга кўра¸ махсус изн олинмаган бўлса ҳам "Ўлмас полк" тадбири ўтказилади. Тошкент шаҳар Мудофаа бўлими зобитларидан бирининг Озодликка айтишича¸ "шаҳар ҳокимияти мулозимлари тадбир қатнашчиларига монелик қилмаслик ҳақида кўрсатма берган".
«Ўлмас полк» тадбири координатори Сергей Лапенковнинг Озодликка Москвадан маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мазкур акциянинг ўтказилишига рухсат бермаган.
- Лекин бу Ўзбекистонда “Ўлмас полк” тадбири ўтказилмайди деган маънони билдирмайди. Тадбир бошқа тарзда ўтказилади. Биз учун ташқи кўриниш эмас балки мазмун - моҳият муҳим. Тошкентда юриш бўлмайди. Лекин "Биродарлар қабристони" мемориалида йиғин бўлади. «Ўлмас полк» иштирокчилари бу йил Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан чекланишади. Шундан сўнг уруш фахрийларини табриклаб, концерт дастури намойиш этилади¸ деди Сергей Лапенков Озодлик билан суҳбатда.
Бундан олдин “Ўлмас полк” акциясининг расмий сайтида тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилмаслиги ҳақида аниқ-тиниқ айтилган эди:
«Ҳурматли, ўзбекистонликлар! Бутун дунёда ҳукмрон мураккаб сиёсий вазият туфайли бу йил «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди. Бу ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган тўғри қарор деб ҳисоблаймиз, зеро иккинчи Питерга ҳожат йўқ», - дейилган эди нашр эълонида.
«Ўлмас полк» ташаббуси координатори Сергей Лапенков ўзининг Тошкентдаги тарафдорларига “Тадбир ўтказма” деб тақиқ қўя олмаслигини урғулади:
- Биз сиëсий партия ëки ҳукумат идораси эмасмиз. Одамларча чеклов қўя олмаймиз. Ташкилотимиз СССРни пропаганда қилишни ҳам мақсад қилмайди. Биз урушда ўлган ота-оналаримизни эсламоқчимиз холос¸ деди Озодлик саволларига Москвадан туриб жавоб берган томсклик Лапенков.
"Ўлмас полк" Сталинга қарши эмас
Айни пайтда «Ўлмас полк» ташаббуси Ўзбекистонда СССР қайтишини истаганларнинг сиëсий кўз қарашини ифодалайдиган ҳаракатга айлангани кузатилади. Ўтган йили Тошкентда ўтган «Ўлмас полк» тадбирида минглаб ўзбек зиëлилари қонини тўккан мустабид сифатида қораланадиган Иосиф Сталин портретлари кўтарилган эди. Бу ҳолат бўйича бирор чеклов ëки тавсия йўқми, деб сўрадик «Ўлмас полк» тадбири координатори Сергей Лапенковдан
- Такрор айтаман. Биз чеклов қўя олмаймиз. Албатта, биз бу тадбир сиëсий қарашлар минбарига айланишига принципда қаршимиз. Низомга кўра, тадбир қатнашчилари урушда қатнашган яқинлари портретларини кўтариб юришлари керак. Лекин кимдир Сталин портретини кўтариб юрса биз унга қарши эмасмиз¸ деди суҳбатдош.
Ўзбек мулозимлари ўтган йилгидан кўра, бу йил илтифотлироқ
Олмазор туман Мудофаа бўлимининг исми айтилишини истамаган зобитига кўра¸ “Улуғ ватан уруши билан боғлиқ совет символлари ва ритуалларига миносабат бултургидан кўра¸ бу йил яхшиланган”
- Ҳокимият ҳар бир военкоматдан беш киши ажратди. Бу кишилар хотира ва қадрлаш кунидаги тадбирларга кўмакдош бўлишади. Бундан ташқари Камолот ва Нуроний ташкилотлари ҳам тадбирларда актив қатнашяпти. Биз албатта байрамда Георгий лентаси эмас Ўзбекистон байроғи рангларидаги лента бўлишини тавсия қиламиз. Лекин кимдир Георгий лентасини тақса қаршилик қилмаймиз. Ҳокимиятдан шундай кўрсатма бўлди. “Ўлмас полк” тадбирига ҳам қаршилик қилмаймиз. Керак бўлса военкомат ходимлари ëрдам беради уларга¸ деди зобит.
Ленин отамиз, соясида ëтамиз
“Ўлмас полк” тадбирининг Тошкентдаги ташаббусчиларидан бири, 39 яшар электрик Евгений Хашаевнинг Озодликка айтишича, акция буткул совет символикаси билан безатилади:
- Ўроқ ва болға акс этган қизил байроқ кўтарамиз¸ кўксимизга Георгий лентасини тақиб “День победи” ва бошқа Совет ватанпарвар қўшиқларини айтиб Улуғ ватан уруши қатнашчиларини эслаймиз. 9 май куни соат 11 да телевишка ëнида йиғилиб, йўлга тушамиз¸ деди Хашаев.
Унга кўра¸ “Совет ватанпарвари бўлиш бу йил Ўзбекистонда рағбатлантирилмоқда”
Хашаевнинг бу сўзларини тошкентлик таҳлилчи Анвар Назиров ҳам тадсиқлайди. Унга кўра¸ Ўзбекистон телевидениесининг биринчи каналида¸ кейинги 25 йилда илк бора советча ашулалар қўйилган:
- Қайси ахмоқнинг ақлига келди хотира кунига бағишлаб советча ашулаларни эфирга узатиш?! Уруш ўзи нималигини бу катюшачилар биладими ўзи? Боболаримиз ароқ ичиб, гармон чўзиб ашула айтиб урушмаган,- дейди Анвар Назиров.
Назировга кўра¸ Ўзбекистон халқ артиси Юлдуз Усмонованинг инстаграм саҳифасида совет аскарлари қиëфасидаги расмлари қўйилиши зиëлилар эътирозига сабаб бўлган.
«Ўлмас полк» акцияси халқ ташаббуси сифатида илк марта 2012 йилда Томскда ўтказилган. Кейинчалик акция бутун Россия, шунингдек бошқа мамлакатлар бўйлаб ўтказила бошланди.
Марказий Осиë республикаларидан фақат Қирғизистонда бу тадбир расман ўтказилади.
«Ўлмас полк» акцияси бу йил Тожикистонда ҳукумат қарори билан тақиқлаб қўйилди.
Бу тадбир Турманистонда умуман ўтказилмайди¸ Қозоғистонда эса "фаол ватандошларнинг тинчлик марши" ўлароқ нишонланади. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-xotira-va-qadrlash-kuni/28474552.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 215
Уз жонларини аямаган .
Каримов Германияни гранд пулларини узлаштириб олиб байрамни хам узича факат хотира мотам кунига айлантирди .
Уз асли номи Хотира куни булсаям телевиденияларда очик хеч нима курсатмасди айникса уша галабаларни совет харбийлари хакида .
Факат ватан хакидаги кино еки узбекфильм сен етим эмасани курсатарди
Бобомлар Москвадан тортиб то Польшагача урушда катнашган .
СССР пайтида кукрагини тулдириб хар йили парадлардан колмасди .
Каримов даврига келиб номига бир давра тущиларди факат шукр шукр билан тамом буларди .
Узбекистон озгина колгандия шулар орасига кушилишига .
Качон ватан химояси устун турса .
Каримов терорист таерлади Парошенка банедера