Рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий армияси кучлилиги бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида эса Россия ва Украинадан кейин 3-ўриндадир.
Мазкур рўйхат қуролли кучлар таркиби, ҳарбий техникаси сони ҳамда жанговор шайлиги каби омиллар асосида тузилган.
Ўзбекистонда ҳарбий хизматга лаëқатли 13 миллиондан ортиқ одам бор; ҳар йили 600минг нафардан ортиқ ëш йигит ҳарбий хизмат ëшига етади¸ Ўзбекистон армиясида айни кунларда 65 минг ҳарбий¸ заҳирада эса¸ 20 минг аскар ва зобит бор.
Бу армия ихтиëрида¸ ҳисоботда ëзилишича¸ 500га яқин танк¸ 800га яқин бронитехника¸ икки юзга яқин ҳарбий учқич¸ юздан зиёд ракета отиш ускуналари мавжуд.
Рўйхатда дастлабки бешликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Франция ўрин олди. http://www.ozodlik.org/a/28458818.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 143
Дайди ит йўл олди шернинг ёнига,
Ҳайвонот оламин мутлақ хонига
Ва деди: “Келмадим ҳолинг сўрашга,
Чорлайман - мен билан чиққил курашга!
Ҳайрон қолдирмасин таклифим мени,
Ўзимга муносиб кўрдим-да сени...”
Шер кулиб қўйдию, бир сўз демади...
Ошгандек кўринди итнинг ҳурмати –
Иззатталабликда ўтгач бир ҳафта
Кириб келди яна гўё шарафда.
Худди шу манзара акс этди такрор –
Кучук таклифига шер беэътибор...
Жаҳлдор “курашчи” учинчи сафар
Ўшқирди: “Курашга чиқмасанг агар,
Ҳаммага айтаман сени қўрқди, деб,
Сенга ҳам қўрқоқлик дарди юқди, деб...”
Ниҳоят сўйлади улуғвор хилқат:
“Бор! Майли, ҳаммага шу гапни тарқат!
Заифлик номидан қўрқмайман сира
Ит билан жанг қилди, дегандан кўра,
Шу менга маъқулдир, шу менга керак,
Рухсат бердим сенга буткул, итюрак!
Гапларинг феълингга нақадар уйғун...
Энди тур, йўқолгин! Келяпти уйқум!”
Шернинг ҳолатидан изламанг ҳеч айб –
Учраган ҳар итга жавоб бермак хайф