Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашувида ягона голни Одил Аҳмедов урди. Бу ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан Осиё қитъаси А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг ўйинни 67- дақиқасида жарима майдончасидан киритган голи Ўзбекистон - Қатар беллашувидаги ягона гол бўлди.
Ҳозир А гуруҳидаги жамоалар еттитадан ўйин ўтказган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ҳисобида 12 очко билан "A" гуруҳида учинчи ўринда бормоқда .
Гуруҳ пешқадами Эрон Хитойни 1-0 ҳисобида енгиб, 17 очкони қўлга киритди.
Жанубий Корея эса Сурияни 1-0 ҳисобида енгиб, 13 очко билан иккични ўринда бормоқда.
Ўзбекистон саралаш мусобоқалари доирасида яна икки ўйин ўтказади. Терма жамоани гуруҳнинг икки пешқадами Эрон ва Жанубий Корея жамоалари билан беллашув кутмоқда. http://www.ozodlik.org/a/futbol-babayan-odil-ahmedov/28396112.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 107
70% таркибни вобще чойхонага жунатищ керак '
Зур уйинчи болла бор факат пули йук ,