Ҳурматли Президентимиз Озодликни ўқисалар, Ургутни Ургут қилган қишлоқ аҳолисининг ҳақиқий аҳволи ҳақида зора оз-моз хабар топсалар. Жуда бўлмаганда йўлнинг аҳволига қараб, мазкур 10 километр масофани машинада босиб ўтиш учун камида 1 соат кеткизаётган савдогарларга, ва юқорида номи келтирлиган қишлоқларда яшайдиганларга оз бўлсада раҳми келармикин, деб ўйлайман. Газ ва светнинг йўқлигини айтмай қўяқолайлик. Чунки, айтавериб оғзимиз ҳам силламиз ҳам қуриди.
Ҳа айтганча, бу аканг қарағай ўйдим чуқурлар Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг биринчи ташрифлари арафасида шағал тош аралаш қизил қум билан тўлдириб чиқилганди. Бир ҳафтадан кейин чуруқлар янада чуқурлашса чуқурлашди-ки, асфальт ўрнини босолмади. Чағал шағал эмасми, жўжадек ҳар томонга тарқалиб кетди. Ўртада нечта одамнинг машинаси ойналари кемтик, чизиқ, синиққа айланди.
Ана энди Ҳурматли Президентимизнинг Ургутга иккинчи ташрифлари арафасида (шу яқин кунларда келармишлар) ноинсоф йўлчилар чуқурларни асфальт билан эмас, яна шағал билан тўлдиришни бошладилар.
Президентимиз 1 ҳафта -10 кунни ичида келсалар келиб қолсинлар, акс ҳолда қизил қумли шағал тарқалиб кетганидан кейин йўллар яна ўйдим чуқур бўлиб, ўзлари айтагларидек, Ургут кўчаларида "этикча" кийиб юришга мажбур бўладилар."
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! http://www.ozodlik.mobi/a/28329371.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 131
Tema yaxwi lekin bobomiz xaqdagi gapla yaxwi bomabti