Шунга ўхшаган ҳолатни мен ҳам кузатиб, шу ҳақда сизларга ёзишга қарор қилдим.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Олмазор метро бекатининг ёнида жойлашган дўкон олдида мана бир неча ойдан буён бир аёлни кўраман. Кўринишидан у аёл руҳий носоғлом. Бироқ, нима бўлганда ҳам, у ҳам инсонку, аёлку, ва, энг муҳими, у ҳам Ўзбекистонимизнинг фуқароси.
Наҳотки, шундай ожиз инсонларни ўз ҳимояси остига оладиган бирор ташкилот бўлмаса?! Бу инсон қишнинг совуғида ҳам, қору ёмғирнинг изғиринида ҳам шу дўкон ёнида, бетон ерда яшамоқда. Фақат, омон қолганининг сабаби дўкон ва атрофдаги ошхоналарнинг ходимлари бўлса керак.
Ҳурматли ватандошлар, шу аёлга ёрдам беришда кўмаклашимизни сизлардан илтимос қилар эдим."
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! http://www.ozodlik.mobi/a/28329371.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 132