Sizdan Telegram: Соғлиқни сақлаш тизими яхшиланишига ишонасизми?
Унда бензин тайёрланг!
"Мен сизларга Сирдарё вилояти Оқ-олтин тумани Фарғона шаҳарчасидан хабар ёзмоқдаман. Бизнинг қишлоқ врачлик пунктида "Тез ёрдам" хизмати яхши ишламайди.
Касал одамга уйга доктор чақирсангиз, улар “пиёда бормайман”, деб жавоб беради. Президентимиз касалхоналарга катта эътибор қаратмоқда. Лекин ҳамширалар қутуриб кетган. Ҳатто, "Тез ёрдам" хизматининг телефонлари ишламайди.
Шунингдек, "Тез ёрдам" машинасига бензин қуйиб бериш керак. Агар касал бўлсангиз, унда такси олиб, ўзингиз касалхонага боришга мажбурсиз. Бироқ, кам таъминланган оилалар нима қилсин?
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
http://www.ozodlik.mobi/a/28320782.html
Комментарии 105