Фарғона шаҳридаги "Фарғонаазот" заводида кучли портлаш рўй берди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 23 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16.30лар атрофида рўй берган портлаш оқибатида қурбонлар ҳам бор. Неча киши ҳалок бўлгани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Портлаш «Фарғонаазот» ОАЖнинг аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари жараёнида портлаш содир бўлган.
Расмий маълумотга кўра, воқеа сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.
Бахтсиз ҳодисадан зарар кўрганларнинг оилаларига товон пули тўланиши ҳам хабар қилинди.
Озодлик тафсилотларни ўрганмоқда.
http://www.ozodlik.mobi/a/28327674.html
Комментарии 82
Таъмирлаш-монтаж ишларида техника хавфсизлигига эътиборсизлик килишган булса керак.