Бу ҳақда туман марказий касалхонаси мудири Ханим Балгазинага таяниб, "Марказий Осиё янгиликлар хизмати" хабар қилди.
Балгазинага кўра, касалхонадаги мутахассислар “диний эътиқод” туфайли эмлашдан бош тортаётган ота-оналар билан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
- Улар бегоналар билан гаплашишмайди. Шунинг учун ходимлар орасидан махсус иккита одам танлаб олинди - аёл шифокор ва эркак шифокор. Бунинг устига бундай бош тортувчиларга тушунтириш учун уларнинг яшаш жойларига теологлар, ҳокимият ва прокуратура ходимлари, шунингдек врачлардан иборат гуруҳлар бориб турибди. Бироқ бугунги кунга келиб эмлаш борасидаги ўз фикрларини фақат учта одам ўззгартирди, холос, - дейди Ханим Балгазина.
Актюбинск вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари Асет Калиевнинг айтишича, вилоятда ота-оналари эмлашдан бош тортаётган икки ярим мингдан ортиқ болалар мавжуд. Унинг гапларига қараганда, бундай оилалар Олға, Мугалжар, Темир ва Шалкар туманларида, шунингдек вилоят марказида бор. http://www.ozodlik.mobi/a/28320051.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 122
Tovba naxotki hozir ham manqurtlar bo‘lsa