Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги порахўрликни танқид қилганидан сўнг бошланган бу чора доирасида янги раҳбарлар таъмагирликка қарши махсус суҳбатдан ўтказилаяпти.
“Главврач”ларни бўшатиш кампанияси
Тошкент шаҳридаги 8- сонли туғруқхона бош шифокори Ҳилола Тайматова куни кеча ишдан олинди, 21 февралдан унинг ўрнига янги раҳбар тайинланади.
"Ҳилола Тайматовани буйруқ билан бўшатишди. Ротация бўйича. Бошқа роддомга главврач бўлиб кетди", деди туғруқхона ходими.
Шаҳардаги 9- сонли туғруқхона бош шифокори Александр Калегин эса ўтган ҳафта охирида ишдан олинган. Туғруқхона ходимларига кўра, Калегин ўрнига янги раҳбар тайинланган, лекин ҳали унинг кимлиги жамоага эълон қилинмаган.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 17 февралдан нафақат туғруқхоналар, балки пойтахтдаги барча тиббиёт муассасаларининг раҳбарларини ротация қилиш жараёни бошланган.
"Ротация ҳам бўлаяпти. Баъзи раҳбарлар ишдан ҳам олинаяпти. Ҳаммаси бирга бўлаяпти. Тозалаш кампанияси кетаяпти", деди исмини очиқламасликни сўраган мулозим.
Бошқарма мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда ротацияга тушган ва ишдан олинганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум эканлигини айтди.
Ушбу жараённи ўрганган centre1.com сайти ҳисоб-китобича, шу пайтгача Тошкентдаги жами 39та тиббиёт муассасасининг раҳбари ишдан олинган.
“Главврач”ларни шаҳар ҳокими тайинлайди
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидаги яна бир мулозимнинг айтишича, ротация жараёни пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг махсус қарори билан амалга оширилмоқда.
Мулозимга кўра, Мирзиёев пойтахтдаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларини ишдан олиш ва ишга тайинлаш ҳуқуқини Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олиб, Тошкент шаҳар ҳокимига берган.
Шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 17 февралдаги қарорига кўра, бир жойга 10 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган тиббиёт муассасалари бошлиқлари ротация қилинади.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги “кадрлар таркиби тубдан қайта кўриб чиқилади” ва барча тиббиёт муассасалари “юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамланади”.
"Роддом"ларда тозалаш қаттиқ бўлади
Президент Мирзиёев туғруқхоналар билан боғлиқ вазиятни танқид қилгани боис "тозалаш кампанияси" туғруқхона раҳбарлари учун жуда кескин тарзда ўтаётгани айтилаяпти.
Мирзиёев 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилишида "Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда” эканини айтиб, “Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғуруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта, туғдирганга пул бериш керак… Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норози", деган эди.
“Янги главврачлар пора олмайди”
Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, янги тайинланган раҳбарлар таъмагирликдан огоҳлантириш суҳбатидан ўтаяпти:
“Бу президентимиз талаб қилганидек, коррупцияга қарши кураш мақсадида қилинаяпти. Ҳар бир янги главврач билан махсус суҳбат ўтказилиб, унга таъмагирлик, товламачилик ҳолатларига йўл қўймаслик тушинтирилаяпти. Роддомларда ҳам, бошқа касалхоналарда ҳам пора олиш бундан кейин бўлмайди”, деди Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишловчи шахс.
Унинг айтишича, ҳоким қарорига кўра пойтахтдаги барча тиббиёт масканларида ишловчи ходимлар аттестациядан ўтказилади. http://www.ozodlik.mobi/a/doctor-shifokor-rotasiya-mirziyoev-pora/28320421.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 98
Тугри карор деб уйламайман.
Утинчига экинни сугоришни топширишдай гап
Ротация киламан деса бошка бундан хам мухимрок сохалар камми, масалан ички ишлар, энергетика сохаси, молия ва банк сохаси... айлантириб масалани шифокордан бошлайди, айлантириб укитувчидан тугатади.
Битта энергетика сохасини мундайрок, вилоят микёсидаги мулозимни бир кунда топаётган "нолегал даромади" 5-6 та бош шифокорлар бир ойда топадиган даромадидан тоши анча огиррок эканлиги хозир хечкимга сир эмас, ротацияни биринчи шулардан бошламийсанми...