Бу ҳақда хабар қилган Қашқадарё вилоят ҳокимлиги расмий сайтига кўра, Улуғбек Қаршиевнинг ҳовлисида жами 13 сотих майдонни эгаллаган учта иссиқхона бор.
“Унга кирганингиз ҳамоноқ ўзингизни тропик оламга тушгандек сезасиз. Уста томорқачи ўз ижод маҳсули билан таништиришга тушади: бу палма дарахти, кўриб турганингиз фикус, фикус гитара, ва алеандра гуллари. Бу эрда лимондан ташқари, мандарин ва апелсин цингари цитрус дарахтлар ҳам парваришланаяпти. Сал тўрроқда бир неча туп банан дарахти ҳам бор. Гуллаган лимон ва апелсин кўчатлари ўзидан муаттар ҳид таратмоқда. Бир сўз билан айтганда, иссиқхонада ҳақиқий тропик манзара ҳосил қилинган.
- Буларнинг барчаси қизиқишим меваси, - дейди Улуғбек Қаршиев. - Тропик ўсимликларга меҳрим бўлакча. Улар бизнинг иқлим шароитга мос эмас. Яъни бу ўсимликлар иссиқликни севади. Парвариши ҳам кўп меҳнат талаб қилади. Ҳозир иссиқхонамизда 200 туп лимон, мандарин ва апелсин кўчатлари бор. Бананлар ҳам ҳосил бераяпти. Гулларни эстетик завқ олиш учун экканмиз. Ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос агротехникаси бор. Парваришни вақтида қилиш керак.
Маълумотларга кўра, пўсти олтин ранг, ичи зангори бу дарахт одатда тропик ўлкаларда ўсар экан. Мазаси ва ҳиди янги узилган қовунни эслатади. “Қовун дарахти” дейилиши ҳам шундан. Папайянинг мингдан ортиқ нави бор. Қайси мамлакатда ўсишига қараб нафақат мевасининг кўриниши, балки мазаси ҳам фарқ қиларкан. Бироқ уларнинг барини бир хусусият бирлаштириб туради – тўйимлилик ва саломатлик учун фойдалилик. Юз грамм папайянинг энергетик қуввати 26-74 калорияга тенг. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг ўсимлик ферменти - папаин бўлиб, у худди ошқозон шираси кабидир.
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида аҳолига товуқ боқишни, лимон ва ёнғоқ дарахтлари ўстиришни тавсия қилган http://www.ozodlik.mobi/a/28301870.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 44