Президент 27-28 январь кунлари вилоятга бўлгани сафари якунида Республика кардиология марказининг Хоразм бўлимида А.Бакулев номидаги Россия юрак-қон томир жарроҳлиги илмий-амалий маркази филиали очилишини маълум қилди.
Йилига 3 минг беморга хизмат кўрсатадиган бу марказни Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари аҳолисига малакали хизмат қиладиган тиббий масканга айлантириш режаланмоқда.
Тошкент Тиббиёт академиясининг Урганч бўлимида эса И.Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда клиника очилиши айтилди. Бу клиникадаги эндокринология, отоларингология, гематология, аллергология ва терапия бўлимлари бўлади. Россиялик ўқитувчи-шифокорлар бу ерда дарс бериш билан бирга диагностика ва даъволаш билан шуғулланадилар.
Президент бу икки марказ Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳоли саломатлигини тиклаш йўлида тарихий аҳамиятга эга масканларга айланишини таъкидлади. http://www.ozodlik.mobi/a/28265757.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 34
Аммо медицина керак хамма жойга.