Мустақил Ўзбекистоннинг 1- президенти Ислом Каримов вафотидан саноқли кунлар ўтиб – 2016 йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистон президенти ваколатларини вақтинча бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиëевга топширилди.
Муваққат президент сифатида иш бошлаган илк куниданоқ Мирзиëев давлат бошқаруви органларига "жамиятда қонун устуворлиги¸ тартиб-интизом¸ фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва адолат" ўрнатишни сўзсиз бажариш вазифасини юклади.
Орадан 10 кун ўтиб¸ Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиëсий кенгашининг 16 сентябрь кунги йиғилишида Бош вазир Шавкат Мирзиëев номзоди президент лавозимига илгари сурилди ва муваққат президентлик қилаëтган Бош вазир энди президентликка номзодга айланди.
1 ноябрь куни партия расмий сайтида президентликка номзод Шавкат Мирзиëевнинг сайловолди дастури эълон қилинди ва унда Мирзиëев президентликка сайланган тақдирда¸ келаси 5 йил давомида унинг амалга оширишни ваъда қилгани - режалар очиқланди.
Гарчи сайловолди ваъдаларининг аксар ҳолларда сайловлардан сўнг унутилиши кўп учрайдиган ҳодиса бўлса-да¸ Мирзиëевнинг номзод сифатида берган ваъдалари¸ қабул қилган қарор ва фармонлари ўзбекистонликлар томонидан умид билан қарши олинди.
4 декабрь кунги сайловда ғолиб чиқиб¸ 14 декабрдан Ўзбекистон президенти сифатида ишлашга ўтган Шавкат Мирзиëев чиқараëтган фармон ва қарорлар¸ имзолаган қонунлари сони кун сайин ошиб бормоқда.
Бу фармон¸ қарор ва қонунлар ижроси Шавкат Мирзиëев шакллантираëтган янги ижроия ҳокимияти¸ қолаверса¸ ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари томонидан амалга оширилаяптими?
Бу жараëн устидан ўзбекистонликлар мамлакат конституциясининг Сиëсий ҳуқуқларга оид VIII бобининг 32-33-моддаларида кўзда тутилган жамоатчилик назоратини қандай амалга ошириши мумкин?
Озодлик эътиборингизга тақдим этаëтган янги - UzMonitor лойиҳаси сизга бу жараëнни яқиндан кузатиш имконини беради.
Шавкат Мирзиëевнинг муваққат президент¸ президентликка номзод ва 14 декабрдан буëғига¸ Ўзбекистон президенти сифатида берган¸ бераëтган ва келажакда берадиган ваъдаларининг қанчалик бажарилган-бажарилмаëтганини бундан сўнг мунтазам суратда Озодликнинг жамоатчиликка тақдим этилаëтган янги – UzMonitor лойиҳасида кузатиб боринг!
Шавкат Мирзиëв ва янги ҳукумат ўзбекистонликларга қарор¸ фармон ва қонун шаклида бераëтган ваъдаларнинг қай бири бажарилди ва бажарилмоқда¸ қай бири оғизда ëки қоғозда қолиб кетди ëки кетмоқда – UzMonitorда кўриб¸ ўқиб боринг!
Бу лойиҳани бош саҳифамизда UzMonitor сарлавҳаси билан махсус яратилган ва мунтазам янгиланиб борадиган алоҳида катакка кириш орқали кузатинг¸ ўз таклиф ва рейтингларингизни ҳам йўллашни унутманг. http://www.ozodlik.mobi/a/ozodlik-shavkat-mirziyoyev-uzmonitor-nazorat-erkinlik/28241600.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 138