Вазирлик маълумотномасида айтилишича, дори-дармонлар нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоиздан 44 фоизгача арзонлади.
Президент Мирзиёев имзолаган аҳолини дори-дармон билан таъминлашни яхшилаш тўғрисидаги қарорнинг 1 январдан бошлаб кучга кириши ортидан, вазирлик аптекаларда дори сотишнинг янги тартибини жорий қилган.
Мазкур тартибга биноан дори-дармон улгуржи савдода сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдода улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдордаги устамалар билан сотилмоқда.
Вазирликка кўра, 300дан ортиқ ижтимоий муҳим бўлган дори-дармон учун аниқ нарх белгилаб берилган ва бу нарх ҳар чоракда бир марта махсус комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади. http://www.ozodlik.mobi/a/28242616.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 46