Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланиб 14 январь куни ўтказилган мажлисида билдирди.
Мирзиёевга кўра, ижобий таркибий ўзгартиришлар ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари туфайли аҳолининг реал даромадлари 11 фоизга ошган. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 15 фоизга, пенсия ва ижтимоий нафақалар – 12,1 фоизга ўсган.
726 минг нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 438 минг 500 нафар коллеж битирувчиси иш билан таъминланганини урғулаган Мирзиёев ўтган йили расмийлар томонидан кўплаб камчиликларга йўл қўйилганини ҳам қайд этиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон президенти йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар экани ҳақида огоҳлантирди. http://www.ozodlik.mobi/a/28235310.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 30
И по радуге промчаться на коне.
Со слоненком подружиться
И поймать перо Жар-птицы.
Глазки закрывай,
Баю-бай.
АЛЛАЁ АЛА