"Ислом Каримов Фонди иқтидорли йигит ва қизларни Европа ва АҚШнинг нуфузли олий ўқув юртларида магистратура дастури бўйича таълим олишлари учун грантлар тақдим этиш мақсадида танлов эълон қилганлигини сизга маълум қилишдан бағоятда мамнунман", деб ёзди Лола Каримова-Тилляева.
Танловда ғолиб чиққан ўзбекистонлик ёшларга Европа ва АҚШнинг нуфузли олий ўқув юртларида магистратура бўйича таълим грантлари таклиф қилинмоқда.
Таълим табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура, дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни), рассомлик йўналишида бўлади.
Танловда қозониш учун ёшлар инглиз, немис, француз тилларини мукаммал билиши ҳамда олий ўқув юртларининг бакалавр босқичини битирган бўлиши лозим. Грантни қозонган ёшларнинг чет элдаги таълими ва яшаш ҳаражатлари икки йилгача жамғарма томонидан тўланиши айтилди. http://www.ozodlik.mobi/a/28219854.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 183
.?????.