Предыдущая публикация
Бу ҳисоботдан сўнг Дональд Трамп киберҳужумларга қарши аёвсиз тарзда курашишни ваъда қилганди.
Аммо, 7 январь куни Twitter саҳифасида баёнот қолдирган Трамп Москва билан алоқаларни яхшилаш зарурати борлигини яна такрорлади:
"Россия билан яхши алоқаларда бўлиш яхши нарса, ёмон эмас. Фақат "аҳмоқ" ёки эси паст одамларгина буни ёмон, деб ўйлаши мумкин..." деб ёзди Трамп.
6 январь куни АҚШ махсус хизматлари маълум қилган ҳисоботда хулоса қилинишича, Россия президенти Путин АҚШдаги президент сайловида республикачи номзод Доналд Трамп ғалабасини таъминлаш ниятида киберҳужум уюштиришга шахсан буйруқ берган. http://www.ozodlik.mobi/a/28219763.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 218