Ўқитувчи фикрича, адабиётдан ва ўз тарихидан яхши хабардор бўлган ҳоким тутган иш ҳам адолатли ва халқчил бўлади.
Фарғоналик ўқитувчи Ҳайдаржон Шарипов фикрича, кўпчиликка бош бўладиган раҳбар энг аввало ўз адабиёти ва тарихини яхши билиши, она тилида эркин сўзлаша оладиган бўлиши шарт:
“Менинг Шавкат Мирзиёевга таклифим шундай. Президент ҳокимларни тайинлашидан олдин, энг аввало ундан нечта китоб ўқигансан, Навоийни, Абдулла Қодирийни, Чўлпонни ўқиганмисан, ўзи умрингда бирорта китоб ўқиганмисан деб сўраши шарт. Чунки, давлат раҳбарининг ёрдамчилари маданиятли ва адабиётни яхши билиши керак. Ҳусайн Бойқаро ҳам ёнида Алишер Навоий бўлгани учун нуфузли шоҳ бўлган”, дейди ўқитувчи.
Ҳайдаржон Шарипов сўзларига кўра, ҳокимлар ўз ватани тарихини ҳам жуда яхши билишлари шарт:
“Менинг хурсанд бўлганим, Мирзиёев кўп китоб ўқигани билиниб турибди. Ўзлари ҳам бир йиғилишда “анаву бемаза сериалларни кўргунча болаларга китоб ўқитинглар”, деб айтди. Тарихий китобларни ўқишни маслаҳат бердилар. Мен яқинда бир китоб ўқидим, Андижон тарихи. Россия босқинчилари бизнинг аждодларимизни қириб юборганини билдим. Ҳокимлар ҳам ана шундай тарихий китобларни ўқишлари керак. Ана ўшанда, улар мустақилликнинг қадрига етади”, деди Ҳайдаржон Шарипов. http://www.ozodlik.mobi/a/kitob-taklif-mirziyoyev/28181778.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1 272
Институтда адабиётчи бир профессор буларди, жуда куп китоб укиган, жуда билимли киши эди, лекцияларини зур олиб борарди, китоблардан мисоллар келтириб. Лекин фели анча худбин, пора олишда ундан утадигани йук эди. Бекор айтишмаган "олим булиш осон, одам булиш кийин" деб.