Тадбирда ЎзЛиДеП фаоллари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, турли соҳа вакиллари, санъат ва маданият намояндалари иштирок этдилар.Кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 4 декабрдаги сайловда Шавкат Мирзиёев, дастлабки маълумотларга кўра, 88,61 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонганини очиқлаган.
Сайловда 3,73 фоиз овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон халқ-демократик партияси номзоди Ҳотамжон Кетмонов Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклаган.Ўз партияси сайлов натижаларини тан олишини билдирган Кетмоновга кўра, Ўзбекистонда президент сайлови очиқ ва демократик тамойиллар асосида ўтган.МДҲ кузатувчилар миссияси ҳам якшанба куни Ўзбекистонда ўтказилган сайловга ижобий баҳо берди, бироқ ЕХҲТ миссияси сайлов жиддий қонунбузарликлар билан ўтганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев ғалабаси муносабати билан ЎзЛиДеП душанба оқшомида уюштирган тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.
Кечаги тадбирда Усмонова ўзбек қўшиқчилари ва спортчилари билан биргаликда Ўзбекистон мадҳиясини куйлаганига эътибор қаратган маҳаллий нашрлар буни қўшиқчининг “катта саҳнага қайтиши” ўлароқ баҳоламоқдалар.
Сайловдан олдин видеомурожаат билан чиққан Юлдуз Усмонова сайловда Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилган ва мухлисларини ҳам шу номзодни қўллаб-қувватлашга чақирган
Каримов даврида давралардан четлатилган Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва Обид Асомов каби санъаткорлар катта саҳнага қайтаётганига оид хабарлар октябрь ойида пайдо бўлган.Юлдуз Усмонова “Халқлар дўстлиги” саройида сўнгги бор бундан қарийб ўн йил муқаддам концерт берганди.
Хонанда 2005 йилдан бери давлат тадбирларига чақирилмай қўйгани айтилади.
БМТ бош котиби Бан Ки Мун Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар қилади.
Бан Ки Мун 2010 йили Оролга сафар қилганида унга ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилганди.“Бош котиб сайловдан сўнг мамлакатда барқарор ривожланишни таъминлаш учун барча сиёсий кучларни биргаликда ишлашга чақиради”, дея билдирди Бан Ки Муннинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик.
Бан Ки Мун БМТ бош котиби лавозимида жорий йил охиригача ишлайди. 2017 йил 1 январидан бу лавозимни Португалия собиқ бош вазири Антонио Гуттериш эгаллайди.Сайлов натижалари эълон қилиниши биланоқ Мирзиёевни ғалаба билан Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон президентлари ва бошқалар ҳам қутлаганди. http://www.ozodlik.org/a/mirziyoyev-tabrik-tadbiri/28158440.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 125
Qanaqa qoidabuzarlik bopdi