Ташкилот муассисларидан бири, журналист Жаҳонгир Маматовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар қилишича, мазкур уюшма “асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият кўрсатади”.
Жаҳонгир Маматовга кўра, “Ўзбекистонликлар конгресси”, шунингдек, хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади.
Турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради”.
Ўзбекистонликлар конгресси” сиёсий партия ёки ҳаракат эмас, унга хорижда ёки мамлакат ичида яшаётган шахслар аъзо бўлишлари мумкин, мазкур ташкилот ҳеч қаердан грант олмайди ва ноҳукумат, мустақил ташкилот сифатида шахсий хайриялар ҳисобига ишлайди. Келгусида шахсий хайриялар ҳисобидан ташкилотнинг ўзи турли грантлар беришни йўлга қўяди”, дейилган хабарда.
Озодлик бу хабардан пайдо бўлган саволларини “Ўбекистонликлар конгресси” муассиси Жаҳонгир Маматовга берди. http://www.ozodlik.mobi/a/28148317.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18