Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратурасига таянган ҳолда сешанба куни Россиянинг Новости агентлиги хабар берди.Хабарда айтлишиича, Хафизов ижтимоий тармоқларда жанггарилар сафига одам ёллашга уринган ва жиҳод қилишга чақириқларни жойлаштирган.
Маълум бўлишича, Хафизов 2015 йилда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, Ўзбекистонга қайтган. У аввал наркотик савдосида айбланиб қамалган.Бухоро вилоят прокуратурасининг билдиришича, Хафизов қамоқда ўтирган пайтида диний-экстремистик оқим вакиллари таъсирига тушиб қолган.
Сўнги пайтларда Ўзбекистонда жанггарилар сафларига одам ёллашга уринганликда айбланиб қамалаётганлар тўғрисида тез-тез хабарлар пайдо бўлмоқда.
Жумладан, август ойида Самарқандда “Исломий давлат” гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланган 5 одам 10 йилдан 13 йилгача қамалган эди. Июль ойида эса Наманганда мана шундай айблов билан 7 одам озодликдан маҳрум қилинган. http://www.ozodlik.mobi/a/28062206.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 59