Ўзбекистонлик таниқли хонанда Мансур Тошматов Озодлик билан суҳбатда 2016 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти америкалик машҳур қўшиқчи Боб Диланга берилганидан илҳомланганини айтди. Швециядаги Нобел академияси ушбу ҳафта америкалик 75 ёшли рок афсонасини “адабиётни қўшиқ орқали ифода қилгани учун” нуфузли мукофотга муносиб деб топди.
62 ёшли Мансур Тошматов - ўз фаолияти давомида Боб Дилан, Фрэнк Синатра, Рэй Чарлз каби америкалик хонандалар қўшиқларини айтган Ўзбекистондаги кам сонли ижодкорлардан бири.
– Боб Дилан Нобел мукофотини олган илк қўшиқчи бўлди ва бу мен қатори барча композитор ва хонандаларни илҳомлантирди, - деди Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов Озодлик билан суҳбатда.
Таниқли мақом қўшиқлари устаси ва бастакор Ғанижон Тошматовнинг 62 яшар ўғли Мансур Тошматов отасидан фарқли тарзда замонавий поп қўшиқчилиги соҳасида муваффақият қозонди.
1978 йили Болгарияда ўтказилган “Олтин орфей” халқаро қўшиқ фестивалида Мансур Тошматовнинг юлдузи чарақлади.
Мансур Тошматов Озодлик билан суҳбатда ўз ижодида Боб Дилан каби афсоналар ижодига мурожаат этганидан ғурурланишини айтди.
Мансур Тошматов Чехия пойтахти Праганинг қадимий Бетлем ( Байт Лаҳм) ибодатхонасидаги xайрия тадбирида ўтган йили чехиялик хонанда Миша Носкова билан бирга қўшиқ куйлаганди. http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston/28055746.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 125
16/10/2016
Эркинлик – Фармон ёки Қарор билан жорий қилинмайди. Тўғрироғи, бу мумкин бўлмаган бир ишдир. Жамиятнинг эркинлашуви табиий жараёнлар ичида кечади.
Шу кунларда кўпчилик мамлакатимизга бироз “тоза ҳаво” киргани ҳақида гапирмоқда, ҳаяжонланмоқда. Бироқ ҳаяжонланишга ҳали эрта. Битта “Вертуал қабулхона” бутун бир миллатнинг муаммосини – ҳар куни “эшик тақиллатиб” турган 10 мингта шикоятчининг дардини ҳар доим ҳам ҳал этиб беролмайди. Демак, биз эркин ва демократик жамият қуриш ниятимиз бўлса, Сўз эркинлигига, Матбуот эркинлигига эҳтиёж туямиз. Лекин айни пайтда бу соҳада ҳеч қандай ўзгариш қилиб бўлмайди. Чунки соҳа бутунлай ўлиб қолган! Матбуотнинг ўлганига 15 йилча вақт бўлди. Яъни, Матбуот ва ахборот агентлиги қошидаги “Давлат сирларини сақлаш инспекцияси” тугатилганидан кейин Матбуот “ўлди”! Шу инспекция тугатилмасидан олдин “давлат сирлари” унчалик кўп эмасди. Тугатилгач, “давлат сирлари” кўпайиб кетди. Натижада, матбуотимиз бўғилиб “ўлди”.
Хуллас, Матбуот соҳасини, айниқса, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини тубдан ўзгартириш, ислоҳ қилиш ва малакали кадрлар қўлига бериш фурсати етди!
Алишер Назар
Бир вактлар адабиёт дахоси Лев Толстой нобел мукофотини олишдан бош тортганди.