Жиззах вилояти Дўстлик тумани Саратепа қишлоғида яшовчи Фарҳод Мамаев айни туман ички ишлар бўлимининг икки ходими уни пахтага чиқмагани учун “тупроққа белаб” калтаклагани ва ҳақоратлаганини иддао қилди.
Саратепадаги фермер хўжалигида оддий ишчи бўлган 32 яшар Фарҳод Мамаевнинг Озодликка маълум қилишича, ҳодиса 8 октябрь куни эрталаб соат 10-ларда унинг томорқасида юз берган.
Фарҳод Мамаевнинг иддао қилишича, Дўстлик тумани профилактика нозири Абдунаби Шакарбоев ва исми номаълум яна бир милиция ходими ундан пахта теримига чиқишни талаб қилган, бироқ рад жавобини олгач, уни “тупроққа белаб” калтаклаган ва ҳақоратлаган.
Мамаев сўзларига кўра, ўз томорқасида мош ҳосилини йиғаётган пайти уйи яқинига бир автобус келиб тўхтайди ва ундан Саратепа қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Шодиёр Анқабоев, ички ишлар профилактика нозири Абдунаби Сатторов ва яна бир неча киши тушади.
Исми Озодликка номаълум милиция ходими Фаҳод Мамаевдан пахтага чиқишни талаб қилади.
Мамаевга кўра, у ўзи ишлайдиган фермер хўжалигидан икки одам пахта теримига чиққанини маълум қилади, бироқ милиция ходими унинг қўлини қайириб, автобус томон судрай бошлайди.
- Қўлимни қайириб, зўрлаб, тупроққа белаб, юз метргача олиб борди кўчагача. Қўйиб юбор, ўзим бораман ўша маҳаллакомни олдига, дедим. Унинг ёнига етганим йўқ эди. Иккинчи милиция ходими келди Абдунаби Шакарбоев деган. Онамни ҳақоратлади у. Иккинчи қўлимдан ушлаб иккаласи уриб кетишди мени. У ерда аёлим, вой ўлдириб қўяди, ёрдам беринглар, деб тармашди, - деб эслайди Фарҳод Мамаев.
Унинг иддао қилишича, милиция ходимлари уни автобусга чиқариб, Саратепа ҚФЙ бошлиғи Шодиёр Анқабаев кўз ўнгида ура бошлашган.
- Кейин автобусга чиқарди. Маҳаллакомнинг олдига чиқарди. Маҳаллакомнинг олдидаям шапалоқлаб ураяпти. Нимага термайсан, терасан, ишонганингга айт, сени сўрайдиган йўқ, деяпти. Яна энамни сўкканига чидай олмаяпман. Нима қилишим керак?! - дейди Фарҳод Мамаев.
У Саратепа ҚФЙ бошлиғи Шодиёр Анқабаевнинг ҳодисани бефарқ кузатиб турганини иддао қилди.
- Маҳаллакомам тескари қараб ўтирибди. Устимдан кулиб. Кейин маҳаллакомга айтдим: Шодиёр ака, сиз халқни отасисиз, нега шуни айтмайсиз, дедим. Нега шуни очиқ ойдин қилмайсиз, терсам тераман шу пахтани, дедим. Керак бўлса, телефонга тушириб ол, булар сўккан бўлса, ўзи жавобини беради деяпти милицияга қараб, - дейди Фарҳод Мамаев.
Фарҳод Мамаевнинг аёли, икки фарзанднинг онаси Хуршида Мамаеванинг Озодликка айтишича, милиция ходимлари эрини одамлар ўнгида “каллаларига шаппатлаб” уриб ташлайди.
- Каллаларига уриб ташлади шаппатлаб. Урма, урма, деб бақирдим. Қўлинг синсин, дедим. Бу жиноят иши қилдими, дедим. Оёғини шундай чўзиб олиб кетаяпти юргизганиям қўймай, иккаласи икки томондан қўлини қайириб. Болаларим шундай чириллаб йиғлаб қолди, шундай қўрқиб кетди, - дейди Хуршида Мамаева.
27 яшар Хуршида Мамаева ички ишлар бўлими навбатчисига телефон қилганидан сўнгра, милиция ходимлари эрини калтаклашдан тўхтаганини айтди.
Озодлик ҳодисага изоҳ беришни сўраб, Дўстлик тумани профилактика нозири Абдунаби Шакарбоевнинг ўзига боғланди.
Абдунаби Шакарбоев Фарҳод ва Хуршида Мамаевлар иддаоларини рад этди.
- Йўқ унақа нарса бўлмаган, аниқ, - деди Абдунаби Шакарбоев.
Дўстлик тумани ҳокими Абдусаттор Бобобеков Озодлик билан суҳбатда одамларни мажбуран пахтага чиқариш ва уларга нисбатан зўрлик ишлатиш ҳоллари юз бераётгани ҳақидаги иддаоларни ўрганишга сўз берди.
- Етарлича иш ҳақи берилаяпти ҳаммасига, унақа ҳолат йўқ. Аниқлик киритаман. Бундай бўлиши мумкин эмас. Қани ўзим шуғулланайчи, - деди Дўстлик тумани ҳокими Абдусаттор Бобобеков.
27 сентябрда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмий баёнот тарқатиб, пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мамлакат қонунларига ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциясига зид келишидан огоҳлантирганди.
28 сентябрда эса Ўзбекистон касаба уюшмаси федерациясининг "Пахта йиғим-теримида қатнашиш мажбурий эмас, ихтиёрий ҳисобланади", деган баёноти оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат сабаб дунёдаги юздан ортиқ ширкат ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган. http://www.ozodlik.mobi/a/28041014.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 339
Қарқара келин дерлар.
Қайнонасиз келинни,
Масхара келин дерлар...!
Қайнонангиз қадрини,
Баланд тутинг келинчак.
Унинг имтихонидан,
Яхши ўтинг келинчак...!
Тутинг шу уй-жойларни,
Ёғ тушса ялагудай.
Десин- Келиним тилло,
Кўз тегмасинда бай-бай...!
Куёвга бўлиб махтал,
Қолиб кетмасин ишлар.
Пашша босиб ётмасин,
Дастурхонда идишлар...!
Тонг отмасдан уйғонинг,
Ухламанг тўққизгача.
Барча келинлар шундай,
Қилиб келган сизгача...!
Уч кун ўтмай буюм деб,
Аразлаб қош чимирманг.
Хар кун бозору-дўкон,
Уйингизга югурманг...!
Камчиликсиз рўзғор йўқ,
Чидаб яшанг борига.
Яраб туринг гохида,
Қўшниларнинг корига...!
Доим бўлиб мулойим,
Хизматда бўлинг келин,
Қайнота қайнонгангиз,
Кўнглини олинг келин...!
Қайни сингиллар билан,
Ади-бади айтишманг.
Уларнинг фойдасига,
Хал бўлади барбир жанг...!
Куёв топган пулларни,
Яшириб юрманг яна.
Бу қилмишдан ранжийди,
Хар қандайин қайнона...!
Кўнглингизда сўзимга,
Гумон бўлмасин қилча.
Келаси йил албатта, ...ЕщёҚайнонали келинни,
Қарқара келин дерлар.
Қайнонасиз келинни,
Масхара келин дерлар...!
Қайнонангиз қадрини,
Баланд тутинг келинчак.
Унинг имтихонидан,
Яхши ўтинг келинчак...!
Тутинг шу уй-жойларни,
Ёғ тушса ялагудай.
Десин- Келиним тилло,
Кўз тегмасинда бай-бай...!
Куёвга бўлиб махтал,
Қолиб кетмасин ишлар.
Пашша босиб ётмасин,
Дастурхонда идишлар...!
Тонг отмасдан уйғонинг,
Ухламанг тўққизгача.
Барча келинлар шундай,
Қилиб келган сизгача...!
Уч кун ўтмай буюм деб,
Аразлаб қош чимирманг.
Хар кун бозору-дўкон,
Уйингизга югурманг...!
Камчиликсиз рўзғор йўқ,
Чидаб яшанг борига.
Яраб туринг гохида,
Қўшниларнинг корига...!
Доим бўлиб мулойим,
Хизматда бўлинг келин,
Қайнота қайнонгангиз,
Кўнглини олинг келин...!
Қайни сингиллар билан,
Ади-бади айтишманг.
Уларнинг фойдасига,
Хал бўлади барбир жанг...!
Куёв топган пулларни,
Яшириб юрманг яна.
Бу қилмишдан ранжийди,
Хар қандайин қайнона...!
Кўнглингизда сўзимга,
Гумон бўлмасин қилча.
Келаси йил албатта,
Туғиб беринг ўғилча...!
Насихатим олсангиз,
Дерлар сизни ой келин.
Хўп тежамкор бўлсангиз,
Бўлгайдирсиз бой келин...!
Сиз ушбу маколадаги холатни кандай изохлаган булардингиз, милиция оддий фукорони пахтага мажбурлаб ерга билашини тугри иш деган булармидингизми.