Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Расмий Тошкент таклифи билан Андижонга борган қирғиз делегациясини Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги мезбонлар кутиб олди.
Қирғиз делегациясига эса Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммедкалий Абулгазиев раҳбарлик қилди.
Хабарларда Андижондаги учрашув Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилгани айтилмоқда.
Қирғизистондан борган делегация аввал “Бобур ва дунё” музейи, Андижон давлат университети қирғиз филология факультетига ташриф қилди. Сўнгра меҳмонлар Андижон шаҳридаги "Дўстлик уйи”да қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашди ва меҳмон қилинди.
Бундан ташқари меҳмонлар Андижон темир йўл бекати хамда General Motors Uzbekistan автомобил заводини ҳам бориб кўрдилар.
Учрашув сўнгида икки давлат расмийлари ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича меморандумни имзолади.
-Бугунги кунда 1,5 минг километрлик умумий чегарага эга бўлган ўзбек ва қирғиз халқи илиқ қўшничилик муносабатларини кутаётганини биламиз. Лекин биз бир қатор муаммоларга эгамиз ва биз буни яширишни ҳам хоҳламаймиз. Бу муаммоларни ҳал қилишда бизга губернаторларимиз, ҳуқуқ -тартибот органлари ёрдам бериши мумкин. Мен яна бир бор сиз ва сизнинг делегациянгизга бугунги ташриф доирасида“Ўзаро тушуниш тўғрисида”ги меморандумни имзолаш имконияти пайдо бўлгани учун миннатдорчилик билдираман, - деди Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов.
Ўзбекистонга борган қирғиз делегацияси таркибида бўлган Ўш шаҳар ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Абдурашид Хўжаев учрашувда иккки мамлакат ўртасидаги чегаралар очилиши тўғрисида ҳам сўз бўлганини айтди:
-Меморандум имзоланиши сиёсий нарса бўлди. Бизга кўпроқ Ўзбекистон ютуқларини кўрсатишди. Биз ҳам уларнинг ютуқларини кўриб, гувоҳ бўлиб келдик. Чегара очилиши тўғрисида гап бўлди. “Албатта чегара очилади”, дейишди. Маслаҳат қилишади. “Чегарани яқин кунларда очиб юборамиз”, деган гаплар бўлди.
Озодлик: Айнан ким айтди бу гапни?
-Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов гапирди,- деди Абдурашид Хўжаев.
Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммедкалий Абулгазиев сафар таасуротлари билан ўроқлашар экан, мана буларни айтди:
-Биз икки давлат ўртасида долзарб бўлиб турган масалалар, жумладан,халқимизни ўйлантириб турган муаммолар, икки томон ўртасидаги тушунмовчиликларни қандай бартараф этиш тўғрисида очиқчасига гаплашиб олдик.Ўзбекистоннинг бу қадами ўзбек халқи бизнинг биродаримиз эканини исботлаб турибди. Бундан буён иқтисодий ва маданий муносабатларимиз жонланиши аниқ бўлиб қолди, -деди Муҳаммедкалий Абулгазиев. http://www.ozodlik.mobi/a/28028271.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 244
Очилганда яхши буларди
Чунки эл кийналиб Кети
тухум билан автобусга
чик,ибди. Битта к,из отахонга
жой бермокчи бу'лса, Отахон:-К,изим у'тиравер мен
кейинги бекатда тушаман.
К,из:-Отахон унак,ада келинг
тухумларизи ушлаб кетай деса,
Отахон:-Йу'г'е к,изим унак,а к,илма
к,итиг'им бор деярмиш
___Ўғлинг бўлса ўғрининг
___Хеч устидан кулмагин
___Қизинг бўлса фохишани
___Сира мазах қилмагин
___Гадо кўрсанг кўчада
___Уриб тепиб ўтмагин
___Соқовга савол бериб
___Кулиб жавоб кутмагин
___Гарангни карсан дема
___Жиннига тош отмагин
___Қайтар дунё қайтармиш
___Бу гунохга ботмагин
___Йиғлаб юрган бечоранинг
___Кимдир кулса изидан
___Ўзига хам қайтади
___Ўғли ё қизидан
___Яхшилиқ қил дилдан қил
___Йўл бермагин миннатга
___Кибрли мақтанчоқлар
___Кирмас экан жаннатга
___Бировни кийимига қараб
___Ўзингча берма бахо
___Шароити шундайдир
___Балки ўзи бебахо
___Сени яратган Aллох
___Уларнинг хам худоси
___Етти осмонга етар
___Мазлумларнинг дуоси