Тўлақонли бўлмаган ва носоғлом оилаларда эса болаларнинг жиноятга қўл уриши кузатилмоқда. Ажрашишлар, шунингдек, оилавий низолар замиридаги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд қилишларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Қайд этилишича, оилада ижтимоий, маънавий муҳитнинг талаб даражасида эмаслиги, йигит ва қизларнинг турмушга тайёр эмаслиги, оиланинг иқтисодий асоси мустаҳкам эмаслиги, куёвларнинг ишсизлиги, йигитларнинг ишлаш учун чет элларга чиқиб кетиши ажрашишларга сабаб бўлмоқда.
2016 йил май ойида Тошкент шаҳар ҳокими ажримларнинг олдини олиш бўйича қарор қабул қилган. Ёзилишича, мазкур қарор ижроси бўйича етарли ишлар олиб борилмаяпти.
Ўзбекистон мактабларида – “матриархат”
Айни пайтда Ўзбекистон мактабларида 385 минг 364 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда.
“Даракчи” нашри хабарига кўра, уларнинг 273 065 нафари (70,9 фоиз) аёл, 112299 нафари эса (29,1 фоиз) эркаклардир. Шулардан 16 мингга яқини олий тоифали мутахассислардир.
Мамлакат бўйича 7 нафар ўқитувчи Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида нишонланади. http://www.ozodlik.org/a/28023624.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 301