Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни шундай ўзгартиш киритилган “Ўзбекистон Респубиликаси фуқаролиги тўғрисидаги” қонунни имзолаган.
24 сентябрдан кучга кирган ўзгаришларга мувофиқ хориж давлат ватандошлигини олган ҳар бир шахс 30 кун ичида бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки хориждаги консуллик идораларини хабардор қилиши керак.
Қонунга мувофиқ, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.
Кейинги бир неча йил мобайнида йилига 5000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Green Card соҳиби сифатида АҚШга кўчиб кетмоқда.
Уларнинг кўпчилиги кейинчалик ушбу мамлакат фуқаролигини олаяпти. Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар сони эса йил сайин кўпаймоқда.
Шунингдек, дунёнинг бошқа турли давлатларидан фуқаролик олаётган ўзбекистонликлар сони ҳам оз эмас.Аксар ҳолларда бошқа давлат фуқаролигини олган шахслар Ўзбекистон фуқаролигидан ҳам воз кечмаяпти, яъни иккита паспорт эгасига айланаяпти. http://www.ozodlik.mobi/a/28010325.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 405