Айтилишича, заҳарланганларга тезкор ёрдам кўрсатилган, ҳеч ким нобуд бўлмаган.
ИИВ Тергов департаментининг маълум қилишича, ҳодиса 1 декабрь куни тонгги соат 5 яримда содир бўлган.
Қибрай туманининг Алишеробод маҳалласида яшайдиган оилада заҳарланганларнинг 11 нафари вояга етмаган.
Айтилишича, заҳарланганлар дархол маҳаллий тез ёрдам шахобчасига мурожаат қилган ва ҳодисада ҳеч ким нобуд бўлмаган.
Айни пайтда, хонадонда заҳарланиш сабаблари ўрганилаётгани, тез орада қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совиши ортидан, сўнгги бир неча ҳафта ичида ис газидан заҳарланиш ҳоллари фавқулодда кўпайди. Озодлик кузатувича, сўнгги бир ой ичида заҳарланиб ўлганлар сони 20дан ортган.
19 ноябрь куни Озодлик Жиззахда ИИБ биносини таъмирлаётган 7 уста ис газидан ўлганини аниқланган эди.
17 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Наманганнинг Уйчи туманида бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан ўлганини билдирган.
15 ноябрь куни Бош прокуратура Жиззахнинг Дўстлик туманида ҳам бир оиланинг уч аъзоси – эр, хотин ва бир бола ис газидан заҳарланган, ота вафот этган, унинг турмуш ўртоғи ва фарзанди шифохонага ётқизилганини маълум қилган.
Бош прокуратурага кўра, 11 ноябрь куни Фарғона вилоят, Риштон тумани “Зарариқ” маҳалласида вояга етмаган икки қиз газдан заҳарланиб вафот этган.
Нукусда 10 ноябрь куни эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этган.
9 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида 8 киши ис газидан заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда 25 ва 26 ноябрь кунлари 9 одам ис газидан заҳарланиб, касалхоналарга ётқизилганини, баъзиларнинг аҳволи оғирлигини билдирган эди.
28 октябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида уч кишилик оила, 22 октябрда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида тўрт кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этган.
"Ўзтрансгаз” 2018 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 58 одам ис газидан заҳарланиб вафот этгани, 54 одам эса жабрланганини билдирганди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 62
Аммо хар куни ис газидан димланиб улган
Газни мудом учириб ёқиши
Куп инсонни умига зомин булди
. Уз миёрида бермайди газни
Бечора оила бошлиғи оиласини қишни қировли кунида хар қандай йул билан иситади.
Уйқу улик билан тенг ярим кечаси бир учириб ёқади
Хона газга тулади
Свет ёниб қолса томом осмону фплакга учади