Барселона" раҳбарияти жамоада катта ўзгаришлар қилишни кўзламоқда. Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоага олти, етти нафар футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.Шу билан бирга жамоа бош мураббийи Херардо Мартино истеъфога чиқарилиши ҳам аниқ бўлиб улгурган."Барселона" икки дарвозабон, икки марказий ҳимоячи, ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнайдиган бир футболчи ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи билан ҳужумчи сотиб олишни режалаштирган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, клубнинг трансфер режаси Лионель Мессининг "Барселона"да қолиш ёки қолмаслигига боғлиқ. Агарда Месси клубда қолса, янги жамоа унинг атрофида шакллантирилади.Эслатиб ўтамиз, бундай кенг масштабли трансферлар амалга оширилиши учун, авва