
СИЗДАН ЎРГАНДИМ ОНА
Болалигим уруш йилларига тўғри келгани боис бизнинг мамлакат ичкарисига эвакуация қилишди .
Гарчи вагонимизга қизил крест қўйилган бўлсада , онда - сонда душман самолётлари ўққа тутиб қолар эди .
Мен у пайтда қаерга , нимага кетяпмиз билмас эдим . Муҳими урушдан олисга кетяпмиз Шунга севинар эдим
Эвакуация қилинган болаларнинг зумда хонадонларга бўлишди .
Мени ҳам бир эркак билан бир аёл олишди
Кейин билсам улар бефарзанд бўлишиб, бир ўғил бола билан, бир қиз бола асраб олиш мақсадида вокзалга боришган экан .
Хуллас , уйимиз бир нави , ётоқ жой бор. Янги дадам - шундай дер эканман боламанку - қурилишда ишлар экан, кейин заводга ишга кирибди . Ахир Ғалаба аталмиш кунларнинг ҳамма соғинган эди
Бунга етишиш учун ҳам улар ишлар эди Онамиз уста чевар эканлар Мен билан бирга келган қиз Зоя - дадамиз уни Зайнаббегим дея атар эдилар Мен уй ишларида онамизга ёрдамчи бўлдим. Зайнаббегим билан худди туғишганлардек бўлиб кетдик.
- Мухлис ака !- у мени шундай атар эди
Жаннатмакон онамиз бизга бори - йўғини берар , насиҳат қилар, кўп ривоят -эртаклар айтиб берар эдилар Улғайганимиз сари онамиз сочларида яккам - дуккам оқ кўрар эдик . Биз ака - сингиллар имкон борича урушмасликка , талашмасликка интилар эдик . Бу онамиз тарбияси эди .
Аслида иккимиз ҳам бир хил ўйлар эканмиз .Улар қариб боришар эди кўз ўнггимизда . Уларнинг авайлаб ҳам бизлар бир - биримиз билан тортишмас эдик
Ўз ота - оналаримиз қисмати бизнинг ўйлантирмас , ўйласакда , соғинсакда бир - биримизга билдирмасликка тиришар эдик Улар ҳақида мен Зайнаббегимдан, Зайнаббегим эса мендан сўрамас эди
Иккимиз бегона бўлсакда, ота - оналари бирдек ака - сингил эдик Саккизинчи синфда ўқиш учун мен бошқа мактабга қатнай бошладим Зайнаббегим эса икки йилдан сўнг боради у мактабга
Онамиз роса урундилар маорифга бордилар. - Бирга катта бўлган ака - сингил буларҳ, бир - бирисиз туришолмайди ҳам дебдилар Аммо маорифдагилар кейинга қолдириш Мактабдан ким олдин келса албатта онамиз корига ярашга, таппими ўтинми, сувми хуллас барчасига. Яна бир нарса агар Зайнаббегим келиб мен келмай қолсам у чой нима сув ичмай ўтирар, усиз мен шу аҳволга тушардим . Дарвозадан кириб келишим билан катта қизман демай бўйнимга осилиб ака соғиндим дер эди. Мен ҳам шундай қилар эдим
Орадан йиллар ўтди Ўсдик - улғайдик
- Болам дадангиз билан маслахат қилдик. Иккингиз бир - бирингизсиз туролмайсизлар. Шу сабаб сизларнинг унаштирмоқчимиз бизлар. Хўп денг, сизларнинг бошингларни силадик , набира кўриб улар бошини ҳам силашни орзу қиламиз ! -деди онам бир куни
- Зайнаббегим биладими ? У розими ?- дедим онамга
- Бир - икки айтганимда акам деган йигитга қандай бўлар экан деди лекин бор гапнинг айтганимдан кейин рози бўлди !- деди онамиз
Шундоқ қилиб биз унаштирилдик
Тўйимиз бўлди . Малласоч қиз кийган дўппи , атлас кўйлак , икки дона тўшак , икки дона кўрпача , икки дона ёстиқ . мени бахтимга айланди .
Биринчи фарзанд, ўғлимиз туғилдию чол - кампир қувончи чексиз бўлди. Мақсуд дея атадик . Кейин қизимиз туғилди онамиз Мақсуда дея исм қўйди
Улар оиламиз подшоҳларига айналишди. Болаларим билан ўтирган ота - онамга қараб, уларнинг болаларча кичрайиб бораётган жуссаларига қараб юрагим эзилар эди .
Хотиним ҳам буни пайқар эди. Улар холидан доим хабар олар, уларга эркаланар , парвоналари эди.
Отамиз вафоти иккимизга ҳам оғир келди . Аммо рафиқам онамизга ҳам менга ҳам тиргак бўлаолди .
Бироқ шу тиргак юраги тубидаги дардини яширишга ўзида куч топаолган экан .
Кўп ўтмай дадамиз ёнига онамизнинг қўйдик
Бир куни рафиқам энди навбат меники деганида қулоқларимга ишонмадим
У ҳам оламдан ўтгач ўтириб китоб варақлаётсам китоблари ичидан бир энлик қоғоз топиб олдим. Очдим, ўқидим
Унда шу сўзлар ёзилган эди Мен яшашни сиздан ўргандим она!!!
Тамом


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2