------
«Эй Одам фарзанди! Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис. Аллоҳ учун қойим бўлишни
канда қилма, негаки денгиз чуқур. Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.
Ишинг холис бўлсин, чунки текширувчи зийрак. Истакларинг жаннатда, роҳатинг охиратдир.
(Чунки у пайт) Ҳузурингда оҳу кўз ҳурлар (бўлади). Мен учун (ҳозир) экансан, Мен ҳам сен
учун (ҳозир) ман. Дунёни хор тутиб, Менга яқинлаш. Яхшиларга муҳаббатли бўл. Чунки Аллоҳ
муҳсинларнинг мукофотини зое қилмайди».
Ҳадиси кудсий
"Аллоҳ таоло айтди"
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар.
Эй Мусо ибн Имрон, эй баён қилувчи Зот! Сўзларимни эшит! Мен мукофот берувчи
подшоҳдирман. Мен билан сенинг ўртангда таржимон йўқ. Рибо еювчи кишига Раҳмоннинг
ғазаби ва дўзахнинг зиёда азоби бўлсин. Эй Одам фарзанди! Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп)гапирибсан. Эй Одам фарзанди! Тилингни тўғри қилмагунингча, дининг тўғри бўлмайди. Роббингдан ҳаё қилмагунингча, тилинг тўғри бўлмайди.Эй Одам фарзанди! Агар ўз айбингни унутиб, одамларнинг айбига назар солсанг, унда сен шайтонни рози қилиб, Раҳмоннинг ғазабини келтирибсан.
Эй Одам фарзанди! Тилинг шер (каби)дир. Агар уни қўйиб юборсанг, сени ўлдиради.
Сенинг ҳалокатинг тилингни қўйиб юборишингдадир».
ҳадиси қудсий
"Аллоҳ таоло айтди"
«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат
узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у
кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд
қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша
олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни
ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.
Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин!
Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.
Ризқимни ****, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда)
дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас,
Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет
содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан
ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан
хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик
топгансан».
ҳадиси қудсий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев