----
Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.
— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.
: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!
Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!
🌹🌹🌹
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев