«Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»
Табароний ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний (р.а).дан)
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
📚Бир киши «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир гуноҳни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда қиёмат кунига кечиктиради. Магар ота-онага оқ бўлиш бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ таоло уни соҳибига ўлимдан олдин мана шу ҳаётда тезлаштиради»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Абу Бакра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар пайшанбадан жумъага ўтар кечаси инсонларнинг амаллари Аллоҳ таолога кўрсатилади. Шунда силаи раҳмни (қариндошлар билан алоқани) узган одамнинг амали қабул қилинмайди»
(Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Савобни энг тез қўлга киритишга сабаб бўладиган яхшилик бу ўзгаларга яхшилик қилиш ва силайи раҳмдир. Жазоси, азоби энг тез келадиган ёмонлик эса бу бировга зулм қилиш ва қариндошликни узишдир»
Имом Термизий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди»
Бухорий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ризқи кенг бўлишини ҳамда умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан борди-келди қилсин»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин», деди. Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни адо этасан, закотни берасан ҳамда силаи раҳм қиласан», деб айтдилар.
Бухорий ва Муслим ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг (алоқа қилинг). Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло икки тоифа кишига қиёмат куни қарамайди:
1.қариндошлик алоқаларини узувчига
2.ёмон қўшнига»
Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ га «Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейилди. «Онангга, отангга, опасинглингга, ака-укангга. Сўнгра уларга яқин келадиган яқинингга. Бу вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар»
Абу Довуд ривояти
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев