-----
Такфир муаммоси Ислом Уммати учун янгилик эмас, чунки исломнинг аввалги давридаёқ мусулмонлар бу касаллик оқибатида келиб чиққан балоларнинг аччиғини тотиб кўрганлар. Бугунги кунга келиб такфир шундай кенг тарқалди-ки, бир қанча исломий гуруҳлар атрофидаги мусулмонларни куфрда айблашини нақадар жиддий эканлигини англамай қолдилар. Такфир фақатгина айбловга эмас, ҳатто сиёсий мақсадга ҳам айланди. Баъзи исломий гуруҳлар бошқа бир мусулмонларнинг таъсир доираси кучайиб кетмаслигини олдини олиб “уларни таъзирини бериб қўйиш” учун такфирдан фойдаланмоқдалар.
Ундан ташқари бу айбловдан фойдаланувчиларнинг доираси кенгайди, ўзларини мусулмон деб атаётганган айрим гуруҳлардан ташқари дунёвий мамлакатлар ҳам такфир ғояси билан қуролланишни бошладилар. Фақат бошқача усулда, лекин айни шу руҳда, бу тузум жиноятчилар деб ҳисоблаётганларни — уларнинг қаршисидан чиқаётганларни қатағон қилиш учун доимий баҳона сифатида фойдаланди. Қулайлик шундаки, жазолаш судсиз, терговсиз амалга оширилади.
Шу муносабат билан қуйидаги мазмундаги саволлар долзарблигини йўқотмаяпти: Айрим одамларни ҳамда гуруҳларни куфрда айблаш учун қайси сабаблар кўрсатилади? Одамларни куфрда айблаш кимнинг ҳуқуқи? Бу муаммонинг тарихи қандай?
Замонавий такфир, у бугун олган шаклига кўра, гуруҳлар ва бутун бир давлатларнинг ўз манфаатлари йўлида ўзларига ёқмай қолган, эътироз билдирадиганларни, Исломда уларнинг қандай ўрни борлигидан қатъий назар, жазолаш учун баҳонага айланди.
“Куфр” сўзининг маъноси ҳақида
Исломга кўра, куфр иймоннинг зиддидир. Инсон ё мўъмин бўлади, ёки кофир бўлади, учинчи тоифа йўқ.
Шаръий маънода иймон эгаси фақат мусулмон бўлиши мумкин. Агар биз бирор киши ҳақида у — мўъмин деб айтсак, у ҳолда Исломнинг ҳақлигига иймон келтирган мусулмонни назарда тутиб гапирамиз. Дунёвий инсонларнинг, ғарбликлар ва бошқа дин вакилларининг Исломдаги иймон ва куфр тушунчасини хиралаштириб, инсонларни таснифлашга уринишлари мусулмон учун мутлақо номақбул ҳисобланади. Агар шунга қарамай, “иймон келтирган” деган сўз номусулмонга нисбатан ишлатилса, ушбу тушунчаларни фарқлаш учун унинг нимага “иймон келтирган”ини аниқлаб олиш керак бўлади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
وَقُلِ ٱ لۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَآءَ فَلۡيُؤۡمِن وَمَن شَآءَ فَلۡيَكۡفُرۡۚ
“Сен: “Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким ҳоҳласа иймон келтирсин, ким ҳоҳласа куфр келтирсин”, дегин”. (Қахф:29)
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ فَمِنْكُمْ كَافِرٌ وَمِنْكُمْ مُؤْمِنٌ ۚ
“У сизларни яратган Зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўъминдир”. (Тағобун:2)
Агар мунофиқлар ҳақида гап кетса, уларни учинчи тоифага ажратиш нотўғри бўлади, чунки мунофиқликнинг асосида куфр ётади. Агар инсон қалбидаги куфрни яширса, ташқаридан ўзини мусулмон деб кўрсатса, у бошланишидан кофир бўлади. Фарқи шундаки, у нопок мақсадни кўзлаб ўзини мусулмон қилиб кўрсатади. Бундай инсонлар билан унинг куфри атрофдагиларга очиқ намоён бўлгунича, мусулмонга қилинган муомала қилинади. Аллоҳ Таоло Қиёмат Кунида бу кофирларни ҳам, мунофиқларни ҳам қаршисида Қаххор сифати — қахри билан туради ва уларни дўзахнинг энг тубига жойлайди.
Иймон, Исломга кўра, — “бутун” ва у қисмларга “бўлинмас”
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي أَنْزَلَ مِنْ قَبْلُ ۚ وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, Ўз Расулига туширган Китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига ва Охират кунига куфр келтирса, у батаҳқиҳ, қаттиқ адашган бўладир”. (Нисо:136)
Бу ҳақда Пайғамбар ﷺ ҳам Жаброил (а.с) ҳақидаги ҳадисида ҳам аниқ тушунтириб берган. Иймон ҳақида сўралганда у Зот ﷺ:
الإِيمَانُ أَنْ تًؤْمِنَ بِاللَّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَتُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ
«Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва Охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», дедилар.
Юқоридаги ҳадисда санаб ўтилганларнинг ҳаммасига иймон келтирган одам мусулмон бўлади. Бунинг шарти шуки, юқоридаги санаб ўтилганларни барчасини тасдиқлаши, инкор этмаслиги лозим. Масалан, бир одам, Аллоҳ Таоло тарафидан туширилган барча Китобларга иймон келтирди, аммо Инжилга нисбатан шубҳа пайдо бўлди: “у Исо (а.с)га туширилганмиди? Ёки Таврот Муса (а.с)га туширилмаган эди”. Бунга ўхшаган шубҳалар инсонни куфрга олиб келади, чунки у иймоннинг бир устуни – Аллоҳ Таоло тарафидан юборилган Китобларни инкор этди.
Яна бир мисол, агар бир инсон Аллоҳ Таолонинг Китобида Пайғамбар сифатида исми аниқ ва қатъий келган Пайғамбарлардан бирининг олиб келган рисолатига шубҳа қилишни бошласа. Аслида бундай инсоннинг иймонида зиддият бор, фақат бу ерда бир ҳолат – агар у бу Пайғамбар хақида, уни Қуръонда номи келганини билмаган бўлса бундан мустасно. Агар бир инсон бизгача тавотур йўли билан келган Қуръони Каримнинг бирор бир оятига нисбатан шубҳа билдирса, ёки Қуръон тўлиқ эмас, у ўзгартирилган, ёки бир ерида ортиқча оят бор каби шубҳалар билдирса. Бундай ҳолатда у куфр келтирган бўлади, чунки Қуръонга бўлган иймон унинг барча қисмларини ўз ичига олади.
Бу ерда бир муҳим бўлган бир тафсилотга эътибор қаратиш лозим, бу – Аллоҳга бўлган иймон бўлиб, у Аллоҳ Таолонинг Пайғамбаримиз ﷺ орқали нимани билдирган бўлса, яъни Қуръон ва Суннатни бутунлигича тасдиқлашдир.
Бу ерда баъзи бир тафсилотларни кенгроқ кўриб чиқамиз. Қуръонни ва Пайғамбаримиз ﷺнинг қатъий Суннатларини тўлалигича қабул қилиш нима дегани? Бу ерда гап ҳадислар ва уларнинг турлари бир биридан фарқлари заифидан тортиб, саҳиҳ ва мутавотиргача бўлган ҳадислар ҳақидадир. Масалан оҳад ва мутавотир ҳадислар каби.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев