|
Умар ибн Абдулазиз ва Абул-Олия Аллоҳ Таолонинг: “Покланган нажот топибди, Роббисини Исмини зикр қилган ва намоз ўқиган зот” (Аъло сураси, 14-оят) деган сўзлари ҳақида дедилар: “Бу дегани: у фитр закотини бериб, кейин байрам намозига чиқди" Қаранг: “Аҳкамул Қуръон” 3/176.
|
Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байрам намозига чиқишдан олдин Фитрни тўлашга буюрдилар”. Бухорий 1503.
|
Имом Ибн Тин айтдилар: "Фитрни бериш вақти бомдод намозидан кейин ва ҳайит намозидан олдин". Қаранг: “ал-Мутаварий” 135, “Фотҳул-борий” 3/478.
|
Баъзи уламолар Фитрни бериш вақти Рамазоннинг охирги куни қуёш ботгандан кейин бошланади ва ҳайит намозигача давом этади, деб ҳисоблашган. Бироқ, уни байрам намозига киришдан олдин тўлаш кераклиги ҳақидаги биринчи фикр кучлироқдир, чунки у тўғридан-тўғри ҳадисга таянади.
Фитрни ҳатто Рамазон ойининг бошида ҳам бериш мумкин, деб ҳисоблаган уламоларнинг фикрига келсак, бу нотўғри ва ҳеч нарсага таянмайди, бундан ташқари, бу Ибн Аббоснинг фитр маъноси деган хабарига зиддир.
|
Имом Ибн Қудома айтадилар: “Фитр закотининг фарзлигининг маъноси таом байрамидир”. Қаранг: ал-Муғний 2/676.
|
Имом Шавконий ва Шамсул-Ҳаққ ʼАзим Ободийлар айтадилар: “Кўпчилик уламолар фитр закотини ҳайит намозидан олдин бериш мақбул амал деб ҳисоблашган ва уни таом куни тугагунига қадар бериш мумкинлигига иттифоқ қилганлар Ҳолбуки, Ибн Аббоснинг ҳадиси уларни рад этади!” Қаранг: “Авнул-маъбуд”, “Нейлул-Автор” 4/255.
|
Шайх Албонийдан: “Фитр закотини ҳайит намозидан бир неча кун ёки ҳафта олдин бериш жоизми?” деб сўрашди.
Жавоб бердилар: “Бу жоиз эмас, чунки фитр закотининг маъноси байрам куни муҳтожларни тиламчиликдан қутқаришдир. Фитрни ундан анча олдин тўласангиз, бу таомни муҳтожлар байрамгача сақламаслигига шубҳа йўқ. Қаранг: “ал-Хави мин фатовои шайх Албоний” 283.
|
Аммо агар киши ҳайит намозига қадар фитр тўлашга улгурмай қолишидан қўрқса, ҳайит намозига бир-икки кун қолганда тўлаш мумкин.
|
Нофиъ айтдилар: "Ибн Умар розияллоҳу анҳу байрамдан бир-икки кун олдин фитрни тўлар эдилар". Бухорий 1511, Муслим 986 ривояти.
|
📖 Айрим уламолар, Ибн Умар Фитрни камбағалларнинг ўзларига эмас, балки бошқа хабарларда кўрсатилганидек, Фитр йиғиш учун тайинланган кишига икки кун аввал тўлаган, деганлар. Нофиъ айтдилар: "Ибн Умар байрамдан икки-уч кун олдин Фитрни еғадиган кишига юбордилар". Молик 1/285.
|
📖 Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ибн Умар фитрни қачон бердилар?” деган саволга. Нофиъ: «Йиғувчи Фитр йиғишга киришганида», деб жавоб берди. Ундан сўрашди: “Тўпловчи фитрни қачон йиғишни бошлади?” “Байрамга бир-икки кун қолганда”, деб жавоб берди. Ибн Хузайма 4/83.
|
📖 Аммо шуни айтиш керакки, фитр закоти байрам намозидан кейин берилса, ҳисобланмайди, Ибн Аббос айтганларидек: “Кимки уни намоздан кейин берса, бу ҳолда у фақат оддий садақа ҳисобланади”.
|
📖 Фатволар бўйича доимий қўмита уламолари: “Ким фитрни ўз вақтида бермаса, гуноҳ қилибди! Фитрни кечиктиргани учун тавба қилиши ва барибир уни камбағалларга бериши вожибдир”. Қаранг: “Фатава ал-Лажна” 9/369. Бу ҳақда билмаганлар бундан мустасно.
|
🔶 Фитр закоти фақат камбағалларга берилгандагина ҳисобланади. Ўз вақтида унга ёки фитрни олувчи ваколатли шахсга етиб бориши керак. Камбағал ўзига тўланган закотни йиғишни бошқа бировга топшира олади.
|
Бироқ олимлар, агар бирор киши байрам намозидан олдин вақт топа олмаса ёки фитр закотини тўлашни унутиб қўйса, у қарзга айланади ва уни тўлаш ҳали ҳам мажбурий бўлиб қолади, деган фикрга ижмо қилишди. Қаранг: “ал-Муғний” 2/458, “Маусуъатул-фиқҳия” 41/43.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
Ўқилганлардан олинган фойдалар:
|
🔸 Фитр закоти яний рўзани бузиш закоти ҳам дейлади. Ушбу закот тури Ислом шариати жорий қилган Рамазон рўзаси тугашиган бериладиган буюк молиявий ибодатлардан биридир. Уни амалга оширишлик билан мўмин мусулмон киши Роббисига бўлган тақвосини ва итоатини намаён этади.
|
🔸 Фитр закотини бериш ҳар бир қул ёки озод ҳар қандай мўмин мусулмон эркак ва аёлга, ёшу қарига тенг фарз қилинган мажбуриятдир.
|
🔸 Фитр закоти тўланишдан мақсад шуки, рўзадорни Рамазондаги рўзаларини нуқсон ва камчиликларини ювиб ташлаш ва камбағал мискинларни қорнини тўйғазиш уларни тиламчиликдан ҳалос этишликдир.
|
🔸 Фитр закоти фақат таом кўринишда; ҳурмо, ун, гуруч, гречка, макарон, новқат, гўшт, картошка ва шулар каби узоқ муддат бузилмай сақланиб турадиган егулик маҳсулотларида бериш фарздир. Аммо фитр закотини тез айниб тез бузиладиган таомлар билан беришлик жоиз эмас.
|
🔸 Фитр закотини ҳар бир маҳалий аҳоли ўзи яшаб турган жойдаги оммалашган таом билан бериши мақсадага муофиқдир.
|
🔸 Фитр закотини пул, тилла, кумул, кийм кечак ва ҳўжалик моллари билан бериш жоиз эмас. Чунки бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитрни таом шаклида беришга буюрган амрларига зиддир.
|
🔶 Фитр закоти миқдори киши бошига ўртача энг камида 3 кг егулик маҳсулоти билан тўланади.
|
🔸 Фитр закотини бериш вақти Рамазон тугашига бир икки кун қолгандан то Ҳайт намозига ўқиб бўлингунча давом этади.
|
🔸 Фитр закотини беришликни энг яҳши вақти Бомдод намози билан Ҳайт намозини оралиғидаги вақтдир.
|
🔸 Фитр закоти фақат муҳтож камбағалларга мискинларга берилади.
|
Сўзимиз якунида Аллоҳга ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга ва цл зотни аҳли байтлари ва жамики саҳобеларига салавот ва саломлар бўлсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев