Ёшлигимда хажга бориб келган одамлар тўғрисида «Онадан туғилгандек гуноҳлардан покланиб келди” деган гапларни кўп эшитганман. Кўп хайрон бўлардим. Биринчидан бу амал бешта асосий фарздан бири холос. Иккинчидан, қаёқдаги ишларни қилиб юриб, ора сира хажга бориб келганларни биламан. Хуллас мана шу масала ҳеч кўнглимга ўтирмасди. Вақт ўтиб, хаж ибодати ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим, бориб келганларнинг хикояларини тингладим. Ва бир жиҳатни ўзимда тушуниб етдим.
Атрофимиз, хаётимиз турли дунёвий фитналарга, риёга тўла. Намоз ўқиб туриб кўпинча бирор юмушимизни ҳал қилиш чорасини қидирамиз. Умуман ибодатга кириш учун алоҳида ҳолатимиз йўқ, турли ишлар орасида бажариб кетаверамиз. Шунчаликки, ҳатто қалбимизда озгина бўлса-да, юмшоқлик сезилмайди баъзан. Рўза фақатгина ошқозонимизни қийнайди, закот бизни кимдандир устун сифатида муомалаларимизда акс этади. Хаждачи?Қайсидир маънода, Хаж ибодати бизни ўша ҳамма орзу қиладиган, умр бўйи бизни четлаб ўтиши мумкин бўлган қандайдир ибодат муҳитига олиб киради. Аллоҳнинг энг азиз қилган жойи, пайғамбаримиз ётган жойлар, саҳобаларнинг қони тўкилган тоғлар... бу тасаввур бизни беихтиёр ўша даврлар билан яқинроқ боғлайди, билмаган ҳолда фақатгина ўзимиз ва Аллоҳ, Унга қанчалик боғлиқ эканимизни хис этишни бошлаймиз. Ҳеч нарсани ўйламасдан, ўзимизни бутунлай Аллоҳнининг қўлига топширгандек бўламиз, бажараётган амалларимиздан мантиқ изламаймиз, “нега унақа” деб хайрон бўлмаймиз, тўкаётган кўз ёшларимизни кимдир кўрдимикин, деган фикрлар бўлмайди. Субҳаноллоҳ...Мана шу ҳолатдаги ибодат бизни гуноҳлардан фориғ қилишга қодир эмасми? Аллоҳнинг карами чексиз, чин дилдан, кўзда ёш билин қилинган икки ракатлик намоз ва тавба ҳар қандай улкан гуноҳлардан қутқаришга қодир. Икки ракаат намоз... Қаерда бўлса ҳам...Барчасини тушундим. Хаж ибодати Аллоҳ томонидан бизга буюрилган бешта асосий фарздан бири. Моҳиятан ушбу ибодатнинг устунлиги айнан унинг бажариш шаклида ва руҳиятида экан. Демак, биз ҳар қандай амални ўша шаклда, ўша руҳият билан амалга ошира олсак, шунинг ўзи ҳам ўша катталаримиз айтган “онадан янги туғилгандек гуноҳлардан покланиб олиш” учун етарли бўлар экан. Ўша Хаж ибодатидек, турли фикр ўйлардан ҳоли, хушуъ билан, кўзда ёш билан икки ракаат бомдод намозини ўқинг... Астойдил тавба қилинг. Ёки мукаммал равишда рамазон рўзасини қойим қилинг. Холис, Аллоҳ учун кимгадир закот беринг. Қилган ишингиздан қалбингиз хотиржамлик ва роҳат топсин. Ҳеч бўлмаса, бир марта, кўнглингизнинг тубидан ўша биринчи фарз бўлмиш иймон калимаси отилиб чиқсин. Аллоҳнинг ваъдаси бор, сиз гуноҳлардан поксиз. Сиз ҳам Хожисиз!!! Қанчалар осон... Қанчалар қийин... Хожиларимизнинг хаж зиёратлари қабул ва муборак бўлсин. Бизга ҳам насиб қилсин🤲🤲
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев