----
"Дунёдаги энг қаттиқ жазо – Аллоҳ тилингни Ўз зикридан тўхтатиб қўймоғидир".
"Ё Аллоҳ, биз Сени (айбу нуқсонлардан) поклаб, Сенга ҳамду санолар айтамиз".
يقول ابن قيم :
أشد عقوبة في الدنيا،،
أن يمسك الله لسانك عن ذكره ،،
"سبحانك اللهم وبحمدك ،،
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Шомдаги мусулмон аскарларида маълум ва машҳур бўлган шундай бир тажриба бор эдики, агар улар аҳли китобларнинг бирон қалъасини ишғол қилсалар, уни фатҳ қилиш осон кечмас эди. Қалъа ишғоли душман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қиладиган пайтга қадар чўзиларди. Ана шу пайтда мусулмонлар қалъа тезда фатҳ бўлишини ва Аллоҳ душмандан интиқом олишини кутишарди.
Зеро, мусулмонлар Аллоҳ таолонинг:
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ
«Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)», (Кавсар: 3) ояти рўёбга чиқиб, фатҳ ва интиқом яқин бўлишини бир неча бор тажрибада кузатишганди.
Кисро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубини йиртиб ташлади, Аллоҳ унинг мулкини батамом парчалаб ташлади. Ҳирақл ва Муқовқис эса у зотнинг мактубига эҳтиром кўрсатдилар, мулкилари ўзларида қолди».
("Жавобус саҳиҳ", 4/430)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев