Жанубий Кореядаги "нолегаллар"га Ўзбекистонда жазо тайинланди
Агентлик огоҳлантиради
Бу маълумотларни Озодликка Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмийси билдирди.
Агентлик расмийси таъкидича¸ Кореяга ишга кетиш учун тузилган шартноманинг максимум муддати 5 йил ва шу муддат ичида Ўзбекистонга қайтиб¸ бу ҳақда вазирликка шахсан билдирмаган муҳожир¸ автоматик тарзда "нолегал" мақомига ўтади ва ундан жарима ундирилади.
"Агентлик билан тузилган шартномада ëзилган¸ агар ўзи тўламаса бу жарима кафилидан ундирилади. Бу шахс(кафил)нинг кимлиги¸ иш жойи¸ паспорт маълумотлари¸ ҳаммаси шартномада кўрсатилган. Жарима миқдори Кореяда ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир бараварида деб белгиланган ва бу 1000 АҚШ доллари бўлади. Жариманинг миқдори "нолегаллик" муддатига боғлиқ бўлади. Бир йилгача қанча¸ бир йилдан ошса қанча¸ ҳаммаси шартнома асосида белгиланади"¸ дейди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мутахассиси.
Бу расмийга кўра¸ "нолегал" муҳожирларга нисбатан бундай жазо чоралари Жанубий Корея ҳукумати босими остида жорий қилинган
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.