"Тошкент милицияси укам ва синглимни онамга эшиттириб қийнаган" - BBC O'zbek
13 ва 16 ноябрда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан қўлга олинган диндорлар борасида Би-би-сига янги тафсилотлар маълум бўлди. Ҳисбда қолаётган 51 ёшли Насиба Узоқова билан учрашган қизи Азиза Узоқованинг айтишича, терговчилар укаси ва синглисини бошқа-бошқа хоналарда дод-войини онасига эшиттириб қийнашган. Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими ҳибсдаги 29 яшар диндор синглисининг ҳомиладор бўлиб қолганига шаъма қилган.
Тошкент ИИББ диндорларнинг ҳибсда ушланиб турилганлиги ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.
"13 ноябр куни Тошкент милицияси онам, акам, синглим ва келинимни ушлаб кетган. Кечроқ келинимизни қўйиб юборишган. 14 куни мени ҳам чақиртиришди. 1,5 яшар болам билан Терроризмга қарши курашиш бўлимида эрталабдан кечгача ушлаб ўтиришди. У ерда ўтирганимда онамни бошқа хонага олиб киришди ва хонадан онамнинг бақирган овозларини эшитдим. Аввалига бақириқ кучли чиқди, кейин оғзига латта тиқилгандек бўғиқ чиқди", - дейди Азиза Узоқова.
Би-би-си Тошкентдаги ҳуқуқ фаоли Сурат Икромовга таяниб Тошкент шаҳри ва вилоятида 80 яқин диндорнинг Тошкент шаҳар терроризмга қарши курашиш бошқармаси томонидан ушлаб кетилгани ва уларнинг 7 нафари ҳамон ҳибсда сақланаётгани ҳақида хабар берган эди.
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев кун.уз нашрига сўроқнинг икки соат давом этгани ва ҳеч ким ҳибсда ушлаб қолинмагани ҳақида айтган.
"1986 йилда туғилган Гўзал Тўхтахўжаевага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244- (Оммавий тартибсизликлар) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва 2009 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБ тергов бўлими томонидан қидирувга берилган. Айни пайтда Г.Тўхтахўжаевани қўлга олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг қаердалигидан хабардор, у билан яқин алоқада бўлиши мумкин бўлган, лекин бу ҳақда ички ишлар органларига ўрнатилган тартибда хабар бермаган шахсларни сўроқ қилмоқда", дейилади хабарда.
Бироқ ҳибсда ушлаб турилганларнинг яқинлари Тошкент ИИББ масъули айтган гап ёлғонлиги 7 киши ҳамон Терроризмга қарши курашиш бошқармасида қолаётганини таъкидлашди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.