"Пахтада ичишга ариқ сувини бермоқда, устимиздан дори сепмоқда…"
"Гулистон шаҳар ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонасининг ишчилари 7 сентябрдан пахтага ётоқ билан мажбурий ҳайдалди. 18-сонли совхозда 350 нафар ишчи пахтада термоқда. Раҳбарлар уларнинг на иссиқ-совуғидан, на ****-ичаридан хабар олади. Ҳеч нима билан иши йўқ. Уларга план бўлса¸ бўлди экан. Ҳар куни фақат килограм талаб қилишни билишади.
Мана видеода кўриб турганингиздай, теримчиларнинг устидан самолëт дефоляция қилади, яъни дори сепиб кетади. Яна етмагандай, ишчига ариқ сувини олиб келишади. Сувдан балиқнинг ва балчиқнинг ҳиди келиб¸ кўнгилни бузиб туради. Одам қадри умуман йўқ.
Яна "Инсон манфаатлари йили" миш. Менимча биз 21-асрда эмас, 18-асрда яшамоқдамиз. Бугун 20 сентябрь, лекин теримчиларга ҳали 6, 8, 9 сентябрь кунлари учун пахта пуллари берилгани йўқ. Кимлардир бундан манфаатдор шекилли... Сўрасангиз, ковоқ билан, хоҳламай жавоб беришади. Жавоб битта – ҳали фермер олиб келмади эмиш."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.