Мянмарнинг амалдаги раҳбари Ау Сан Си Чи хоним Роҳинга мусулмонлари қирғин қилинаётгани ҳақидаги сўнгги хабар, сурат ва тасвирларни сохта, деб чиққан.
Мянмар раҳбари айни акслар уруш истаётган террорчиларнинг иши" деб атаган.
Аммо охирги икки ҳафта ичида 123 минг Роҳинга мусулмони Бангладешга қочиб ўтди.
Мянмар ҳукумати Мянмар ғарбидаги мусулмонларнинг ҳақиқий аҳволини кўришни истаган БМТ ходимларига виза бермади.
Сўнгги кунлари дунё бўйлаб Роҳинга мусулмонлари фожеаси борасида кўп гапирилмоқда.
Айримлар эса Ау Сан Су Чига берилган тинчлик учун Ноблеь мукофоти ундан қайтариб олиниши керак, чунки унинг ҳукумати Роҳинга мусулмонларини ҳимоя қилмаяпти, деб айтишмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.