"Газчилар камомадни аҳолига "юклаган" - 20 июль янгиликлари
Ўзбекистонликлар 2018 йил охирида тўлиқ рақамли телесигналларни қабул қиладилар. Ҳукумат қарорига биноан, республика ҳудудлари босқичма-босқич аналог теледастурлардан рақамли телевизион узатишга ўтади. Ҳозир Ўзбекистоннинг асосий телеканалларининг кўрсатувлари аналогли сигналларда узатилади.
Тошкент шаҳридаги икки туман газ идораси ходимларининг масъулиятсизлиги сабаб 3,4 миллиард сўм қарздорлик вужудга келган. Бу камомадни қоплаш учун газчилар бу маблағни қўштирноқ ичида "аҳоли бўйнига юклаган"лар. Бу - Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги ташкил қилинган Мажбурий ижро бюроси текширувида аниқланган. Ҳозир прокуратура "Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" компаниялари устидан текшириш олиб бормоқда.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.