Афғонистон: ИШИДнинг бу лидери ҳам ўлдирилди, буёғи-чи?
Абу Сайид тармоқнинг ўтган бир йил ичида Афғонистонда ўлим топган учинчи раҳбари бўлган. ИШИД гуруҳи ҳозирча бу каби баёнот ва хабарларга бирор бир муносабат билдирмаган. Ўз ўрнида, Абу Сайиднинг ўрнини ким эгаллаши борасида ҳам бирор бир баёнот билан чиқмаган. “Бу, сўзсиз, Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳининг Хуросон қаноти фаолиятига берилган жиддий зарба бўлади”, - дейди Би-би-си муҳаррири Довуд Аъзамий. Афғонистондаги Нато ва АҚШ Қуролли Кучларининг Бош қўмондони генерал Жон Николсонга кўра, Афғонистондаги ИШИД жангариларининг аксарияти хорижликлар бўлишади. “Аммо гуруҳ ўтган бир-икки йилгиси билан таққосланганда, ҳам жангарилари сони ва ҳам эгаллаб турган ҳудуди нуқтаи назаридан, анча заифлашиб бўлгани – ҳақиқат”, - дейди муҳаррир суҳбатдошимиз. Тафсилотлари видеолавҳамизда. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.