Бундай башорат билан “Фобос” об-ҳавони кузатиш марказининг етакчи ходими чиққан. Евгений Тишковецнинг RT каналига берган суҳбатида айтишича, москваликлар бу йил жазирама ёзга умид қилишмаса ҳам бўлади. “Менимча, Марказий Россияда ортиқ ёз бўлмайди. 25-30 даража иссиқ бўлишига оид бирор бир некбин башорат йўқ”. “Фақат бироз иссиқ бўлиши мумкин. Ёз узуқ-юлуқ бўлади. Бу каби ҳавода, ҳатто, чўмилиш мавсумини очишимизга ҳам кўзим етмайди”. “Фақат довюракларгина бундан мустасно бўлишлари мумкин”, - деб айтган Евгений Тишковец. Ўтган жума куни Москва шаҳри ва Подмосковьеда ёз ойларида мутлақ ғайриодатий бўлган табиий офат кузатилган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.