Ўзбекистон "маърифий Ислом" ғоясини илгари сурмоқда
Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом динининг асл маърифий қадриятларини ёшларга тушунтириш зарурлиги ҳақида гапирган.
Радикал мутаассиб гуруҳлар Ислом дини ниқоби остида зўравонликларга қўл уришни мақсад қилганликлари, бундай гуруҳлар ёшларни ўзларининг сафларига жалб қилиш учун ахборот технологияларидан фойдаланаётганларини айтган Президент Мирзиёев.
Ўзбекистонда диний ақидапарастликка қарши "жаҳолатга қарши маърифат" шиори илгари сурилган.
Шу асосда Президент Мирзиёев ёшларнинг турли оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун маърифий Исломни янада кенгроқ тарқатиш муҳимлигини урғулуган.
"Ўйлаймизки, ёшларнинг маънавий ва ахлоқий маърифатига, уларда билим ва ўзини такомиллаштиришга интилишни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.
Барчамизни доимо яхшилик, тинчлик ва бағрикенгликка чақирган ва даъват этувчи Ислом динининг асл маърифий қадриятларини кенг миқёсда тушунтиришда ҳамкорлик қилиш муҳим деб ҳисоблаймиз", деган Ўзбекистон раҳбари.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, Остона саммитида Ўзбекистон президенти илгари сурган ғоя кўплаб раҳбарларга маъқул келган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.