Рамазон: президентнинг ўғли чора кўрди - BBC O'zbek
Рустам Имомали Рамазон пайти ўзи ҳокимлик қилувчи пойтахт Душанбеда нарх-навони назорат этмоқчи, унинг кўтарилиши олдини олмоқчи. Ҳокимлик расмий веб саҳифасида хабарда айтилишича, худди шу мақсадда сотувчи ва фермерлар бир маротабалик пул тўловидан озод қилинишади. Рамазон ойида шаҳардаги қатор бозорлар яқинида ва яна бошқа жойларда махсус қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари уюштирилади. Аён бўлишича, бу ҳақдаги буйруқ Тожикистон президенти тўнғич ўғлининг шахсан ўзи томонидан имзоланган. Аксарият минтақа давлатларида бўлгани каби, Тожикистонда ҳам, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, Рамазон ва Қурбон Ҳайити арафасида бир неча баробарига сакраб кетади. Ўтган йил айнан Рамазон Ҳайити арафасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қизи ва маъмурияти раҳбари Озода Раҳмон ўзига хос топшириқ билан чиққан. Амалдорлар, тадбиркорлар ва мусулмон уламоларни мамлакатдаги кам таъминланган ва камбағал-муҳтож кишиларга "фитр садақаси" бериш мажбуриятини топширганди. Бу йилги Рамазон ойининг яна саноқли кунлардан кейин бошланиши кутилмоқда. Видеолавҳамизда ҳам томоша қилинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.