Охирги пайтларда қўшни Афғонистоннинг айрим Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий вилоятларида ИШИД гуруҳи фаоллашаётганига оид хавотирлар кучайган. Жумладан, Туркманистонга шундоққина қўшни Жаузжон вилоятида гуруҳ қарши ҳужумга ўтгани, аллақачон ўнлаб инсонларнинг умрларига зомин бўлиб улгургани, ўзининг зиндонини ташкил қилиб, оддий одамлар устидан ўзбошимча маҳкамалар ўтказаётганига оид хабарлар олинмоқда. Агар, Афғонистон биринчи вице-президенти генерал Абдулрашид Дўстумнинг яқинда қилган телевизион чиқишига таянилса, Ўзбекистон Исломий ҳаракати марҳум ҳамасосчиси ва раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ўғли ҳам Жаузжонга ўтган. Унинг ҳам Афғонистон шимолида ИШИД гуруҳи номидан фаолият юритишни бошлагани, ўзига янги жангарилар ёллаш ҳаракатида экани айтилади. Шундай экан, хавф қанчалик жиддий? – Бу ҳафталик “Сўз Сизга” дастуримизда, назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.